UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  4 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  1 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  11 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7

Суперлига. "Сўғдиёна" "Локомотив" майдонида зафар қучиб, 3-ўринга чиқиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Локомотив" майдонида зафар қучиб, 3-ўринга чиқиб олди

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Локомотив" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Суперлига

12-тур

Локомотив

Иван Рогач - 61'

Суперлига. 12-тур

22/06/2024, 20:00

2
:
1
Тугади

Сўғдиёна

Олег Зотеев - 52', Шоҳруҳ Абдураҳмонов - 71'

45'
90'
61'  Иван Рогач
61'  Санжар Турсунов
69'  Анзур Исмоилов (Шоҳруҳ Худойберганов)
81'  Шоҳруҳ Худойберганов (Иван Булатович)
90'  Лазизбек Мирзаев (Муҳаммаданас Ҳасанов)
90'  Абубакрризо Турдалиев (Иззат Абдуллаев)
52'  Олег Зотеев
52'  Владимир Йовович
57'  Алишер Салимов (Жасур Ёқубов)
65'  Станислав Андреев (Шоҳруҳ Абдураҳмонов)
71'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
71'  Лупче Дориев
90'  Лупче Дориев (Самандар Синдаров)

"Локомотив" – "Сўғдиёна" 1:2  

Голлар: Иван Рогач (Санжар Турсунов) 61' – Олег Зотеев (Владимир Йовович) 52', Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Люпчо Дориев) 71'

Тошкент. "Локомотив" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Жалолиддин Ҳусниддинов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Аваз Абдуллаев

Назоратчи: Мўмин Мажидов

Комиссар: Шаҳзод Холбоев 

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 14.Дилшод Комилов, 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 27.Собит Синдаров, 55.Анзур Исмоилов (49.Шоҳруҳ Худайбергенов, 69, 10.Иван Булатович, 81), 70.Абубакрризо Турдиалиев (11.Иззатилла Абдуллаев, 90), 77.Лазизбек Мирзаев (22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 90).

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 7.Сардор Абдунабиев, 23.Жаҳонгир Хошимбоев, 35.Азизбек Абдумажитов, 44.Исмоилбек Усманхўжаев.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 6.Алишер Салимов (5.Жасурбек Ёқубов, 57), 8.Владимир Йовович, 11.Зоран Петрович, 14.Люпчо Дориев (17.Самандар Синдаров, 90+3), 15.Хондамир Мустафоқулов, 28.Станислав Андреев (10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев.

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 18.Миржалол Абдумуталов, 30.Иброҳимжон Тўрақулов, 42.Сардорбек Эркинов, 63.Низомиддин Фарҳадов, 90.Улуғбек Кенжаев.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+7. Зарба! Санжар Турсуновнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.

90+3. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Дориев ўрнига Синдаров ўйинга қўшилди.  

90+2. Санжар Турсуновнинг ҳаводан амалга оширган узатмаси ноаниқ чиқди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшилди. 

90. "Локомотив"да 2 та ўзгариш: Мирзаев ўрнига Ҳасанов, Турдиалиев ўрнига Абдуллаев учрашувни тугатиб қўяди. 

88. "Локо" сардори Турсунов легионер футболчига эътироз билдиргани боис майдонда тортишув юзага келди. Бу тўхталиш фақат ва фақат Турсунов жамоаси зарарига ишлайди, вақт ўтяпти.

87. Дилшод Комилов ва Зоран Петрович тўқнашиб кетишди, меҳмонлар ҳужумчиси бироз жабрланди. 

84. Александр Крестинин ўйчан ҳолатда қолди. У нималарнидир ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. 

81. "Локомотив"да ўзгариш: Шоҳруҳ Худайбергенов ўрнига Иван Булатович майдонга тушди. 

78. Зарба! Хондамир Мустафоқуловнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. 

75. "Сўғдиёна"нинг навбатдаги ҳужуми мезбонлар ҳимоячиларининг фаоллиги эвазига бартараф қилинди.  

71. ГОЛ! Дориевнинг пасидан кейин Шоҳруҳ Абдураҳмонов икки ҳимоячини алдаб ўтиб, ўнг оёқдаги зарбаси орқали жиззахликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 1:2!

69. "Локомотив"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Шоҳруҳ Худайбергенов туширилди. 

67. Анзур Исмоиловга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

65. ГОЛ! Люпчо Дориев ҳеч бир қийинчиликсиз бирга-бир вазиятни голга айлантирди, бироқ бу ҳолатда офсайд борлиги маълум қилинди.

61. ГОЛ! Санжар Турсуновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Иван Рогач бош билан гол уриб, мувозанатни тиклади – 1:1!

60. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Андреев ўрнига Абдураҳмонов баҳсни давом эттиради. 

60. "Темирйўлчилар" тўпга эгалик қилган ҳолда секин-аста ҳужум бошлашмоқда. 

57. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Салимов ўрнига Ёқубов ўйинга қўшилди. 

55. Зарба! Абдуллоҳ Йўлдошев дарвоза томон кучли зарба берди, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

52. ГОЛ! Йововичнинг пасидан кейин Олег Зотеев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, ўнг оёқда дарвозани ишғол қилди – 0:1! У собиқ жамоасидан узр сўраб ҳам қўйди.

50. Зарбаааа! Дилшод Комиловнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади. 

49. Станислав Андреевнинг пасидан сўнг Дориев зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Аммр вазиятга VAR аралашди ва Абдуллоҳ Йўлдошев офсайдда бўлгани маълум бўлди – гол бекор қилинди. 

43. ГОЛСобит Синдаровнинг жарима зарбасидан оширган тўпини Абдуллоҳ Йўлдошев бош билан дарвозага киритди – 1:0!

42. Абдурашидов катта тезликда жарима майдончаси ичига кириб боришга уринаётганди, аммо Нодиржон Сойибов қоида бузиш эвазига уни тўхтатиб қолди. 

40. Абдуллоҳ Йўлдошевга нисбатан қоида бузилди. Рогач тўпни олдинга тепиб беради. 

36. Дориев ҳар доимгидек фаол, у бир нечта рақибни ортда қолдириб, Йововични тўп билан таъминлади, аммо черногориялик хавбекнинг ичкарига узатмаси сал ноаниқ чиқди. 

33. Станислав Андреевнинг қанотдан ошириб берган тўпига ҳеч ким етиб бора олмади.  

31. Вау! Дилшод Комилов узун пас орқали Лазизбек Мирзаевни бирга-бир ҳолатга чиқаришига бир бахя қолганди, бироқ Митрович ўз вақтида чиқиб келиб, хавфнинг олдини олди. 

29. Уууух! Дориевнинг қулай пасидан кейин Дилшод Комилов тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

26. Зарбаа! Абдурашидовнинг қанотдан оширган тўпини Ҳакимов бош билан дарвозага йўналтирди, дарвозабон ўз ўрнида! 

24. Шавкат Насибуллаев захира ўриндиғида ўтирган "Сўғдиёна" ходимларидан бирини оғзаки огоҳлантирди. 

20. Султонов ва Исмоилов бир-бирини тушунмай қолиб, хатога йўл қўйишди, "Сўғдиёна" бундан унумли фойдалана олмади ва пала-партишлик туфайли тўпни йўқотди.  

18. Зарбааа! Абдурашидов тўпни ўнг оёғига тўғрилаб, дарвозани нишонга олди, тўп рикошет орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси. 

17. Кичик "пауза"дан сўнг баҳс давом эттирилмоқда. 

15. Санжар Турсунов майдонда ўтирибди. Унга тиббий ёрдам зарур. 

12. Ҳужумда Абдулазизхон Абдурашидов томон яхши узатма бўлди, аммо футболчи тўпга улгурмади. 

9. Зарбааа! Лазизбек Мирзаевнинг ерлатиб йўллаган зарбаси ташқи томондан дарвоза тўрига бориб тушди. 

6. Майдон марказида "Локо" вакиллари Станислав Андреевга нисбатан қўпол ҳаракат қилдилар. 

3. Ҳозирча жамоалар жуда эҳтиёткор ҳаракат қилишмоқда. 

1. Учрашув бошланди! 

- Учрашув 20:00 да старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика