UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  1 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  3 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  13 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  20 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Ливерпуль" ПСЖ ярим ҳимоячиси учун 65 млн евро таклиф қилади Янгиликлар

"Ливерпуль" ПСЖ ярим ҳимоячиси учун 65 млн евро таклиф қилади

ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери Франция чемпионатини Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин.

Бу ҳақда "Anfield Watch" хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчига "Ливерпуль" томонидан қизиқиш мавжуд. Англия топ-клуби раҳбарияти Заир-Эмерини сотиб олиш учун 65 млн евродан кўпроқ маблағ ажратишга тайёр.

18 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан битими 2029 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 60 млнга баҳолаган.

Уоррен ушбу мавсум 29 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика