UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  0 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  12 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  401 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик" Янгиликлар

Леандро Лино: "Украинага қарши ўртоқлик учрашувида эмас, жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнадик"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/2 финали доирасида Украинага қарши ўйиндан сўнг (3:2) Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Леандро Лино сайтимизга интервью берди.

"Украинага қарши ўйин жуда шиддатли ўтди. Рақиб жисмонан кучли тайёргарликка эга эди. Биринчи бўлимда улар бизга қийинчилик туғдирди, аммо иккинчи бўлимда ақл билан иш тутдик ва ўйин темпини ўзгартириб, қийин вазиятдан чиқиб кетдик.

Учрашув қийин бўлишини аввалданоқ билардик. Чунки бу беллашув ўртоқлик ўйини эмас, балки жаҳон чемпионати ярим финали эди. Шу боис, бор диққатимизни жамлагандик. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда мушкул вазиятдан чиқиб кетишни уддаладик.  

Эндиликда меҳмонхонада дам олиб, финалга ўзимизни руҳан тайёрлаймиз. Ҳал қилувчи учрашувда қайси жамоа бўлишидан қатъи назар қийин ўйин бўлади", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия финалда Аргентина — Франция жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика