UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   240 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди" Янгиликлар

Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси аъзоси Леандро Лино сайтимизга интервью берди.

"Финалда ажойиб ўйин ўтказдик. Қайси жамоа камроқ хатога йўл қўйиб, вазиятлардан кўпроқ фойдаланса, ғалаба қозонишини билардик. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан танаффусга йўл олдик. Кийиниш хонасида ҳимояда ўта эҳтиёткор бўлишимиз лозимлигини таъкидлашди. Шунга қарамай, барибир ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Умуман оланда, ҳимояда мустаҳкам эдик ва Аргентинанинг ҳужумларига дош берган ҳолда чемпион бўлдик.

Бразилия ва Аргентина ўртасидаги классикода, устига-устак финалда тўп тепиш ўзгача ҳиссиёт бағишлайди.

Биз турниргача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди. Мен 29 ёшдаман, жаҳон чемпиони бўлдим ва кейинги мундиалда ҳам иштирок этишим мумкин. Нима бўлганда ҳам, ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак", деди Лино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика