UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  10 18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" 5:0 (матнли трансляция)  41 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  5 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  10 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  14 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  50 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас Янгиликлар

Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас

Грузиялик футболчи яна бир мавсум Неаполда қолиб, кейин келажаги ҳақида қарор қабул қилмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport"нинг хабар беришича, Хвича Кварацхелия "Наполи"да яна бир мавсум қолмоқчи. Айнан шу йўл билан футболчи янада ўсиб, кейинги даражага чиқмоқчи. Хвичанинг отаси ва агенти ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлашмоқда. 

Грузиялик вингер Неаполда ҳозирда 1,5 миллион евро ишлаб топади ва янги 2028 ёки 2029 йилгача мўлжалланган шартномага кўра, йилига камида 4,5 млн евро, бонуслар билан бирга, ишлаб топади. 

Футболчининг ўзи қолиш истагидалигига қарамай, "Наполи" ва Кварацхелиянинг вакиллари ҳали янги шартноманинг моддий томони ҳамда товон пули ҳақидаги банд ҳақида келишиб улгуришмаган. 

Маълумот учун, Хвича “Наполи”га 2022 йилда келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ, "Наполи" Виктор Осимхен билан янги шартнома имзолагани ва унда футболчи трансферининг товон пули 120-130 млн евро этиб белгилангани ҳақида хабар берилганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика