UZ

Сўнгги янгиликлар

18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  0 18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  7 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  12 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  16 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6

Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди Янгиликлар

Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди

"Ливерпуль" вингери Федерико Кьеза шерикларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпионига айланди.

Қоидаларга кўра, Англияда Премьер-лигаси олтин медалини қўлга киритиш учун бир мавсумда камида бешта ўйин ўтказиш керак. Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Стэмфорд Бриж"да "Ливерпул" 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган "Челси"га қарши ўйинда Кьеза 82-дақиқада захирадан майдонга тушди. Кьеза 2:0 пайтида тушди ва у майдонга тушганидан кейин "Ливерпуль" сардори Ван Дейк гол урди. Ушбу ўйинда майдонга тушиш италияликка "Ливерпуль" таркибида Англия чемпиони бўлиш имконини берди.

"Қизиллар" 27 апрель куни "Тоттенхэм" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Ўшанда "Ливерпул"нинг ушбу мавсумда бешта ўйин ўтказган барча футболчиларини 2025 йилда Англия чемпиони деб ҳисоблаш мумкинлиги маълум эди. Кьеза ҳисобида эса тўртта ўйин бўлган.

Кьеза 2024 йил август ойи охирида "Ливерпул"га келиб қўшилганди. Жамоа бош мураббийи Арне Слот уни камдан-кам ҳолларда майдонга туширади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика