UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  3 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  1 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  10 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  23 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1

Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти Янгиликлар

Каррагер "Ливерпуль"га Бундеслига мураббийи келишини хоҳлаяпти

Жейми Каррагер Юрген Клоппдан сўнг "Ливерпуль"ни Хаби Алонсо бошқаришини хоҳлаяпти.

Кеча Клопп мавсум охирида "қизиллар" сафини тарк этишини маълум қилди.

"Клопп Шенкли ва Далглиш каби мерсисайд оммаси билан тез тил топишди. Унга мухлислар билан мулоқот қилишни ўрганиш керак бўлмади. Юрген Клопп ҳудди "Ливерпуль" устози бўлиш учун туғилгандек.

Хаби Алонсо айнан шу сабаб унинг ўринбосари ҳисобланади. Энг биринчи кунлардан Хаби "Ливерпуль"да ўйнаш учун дунёга келгандек туйиларди. У билан бирга тўп тепганмиз ва кўпчилик Алонсо келишини хоҳламоқда. Хаби ушбу имкониятга эга бўлишини истардим.

У "Ливерпуль" собиқ футболчиси сифатида барча талабларга жавоб беради: Клуб, шаҳар ва мухлисларни яхши билади, Бундеслигада ўзини кўрсатиб, дунёнинг энг маҳоратли ёш мураббийларидан эканлигини исботлади. У ўз даврининг энг зўр мураббийлари - Рафа Бенитес, Жозе Моуринью, Карло Анчелотти ва Пеп Гвардиолалар жамоаларида ўйнаган ва тажриба тўплаган.

"Брайтон"даги Роберто Де Дзерби ҳам радар остида бўлиши керак. Алонсо ва Де Дзерби Клопп каби ўзида бор манбалардан фойдаланиб, қизиқарли футбол ташкил қила олади.

Ўринбосарнинг вазифаси - Клопп соясидан чиқиш" - дейди "Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика