UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 3:2 (матнли трансляция)   247 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса... Янгиликлар

Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...

Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов Тимур Кападзе терма бошқарувига келса, услуб масаласида қийинчиликка дуч келишини таъкидлади.

Катанецнинг соғлиғи ва унинг ўринбосари ҳақидаги турли хабарлар мени бир жиҳатдан кўпроқ ўйлантиряпти. 

Маълумки, словениялик мураббий 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни маъқул кўради. Камида, айнан терма жамоамизни у шу тизимда бошқарди ва сўнгги уч йилда фақат шу схемада ўйнаб келди. Бу схема ўзига яраша специфик бўлиб, ўзгартириш осон эмас, зеро марказий ҳимоячиларга бериладиган вазифалар, қанот футболчиларининг ҳаракати нуқтаи назаридан 4 ҳимоячили ҳар қандай схемадан тубда фарқ қилади. Ҳимояда ўйнайдиган футболчилардан баъзи қўшимча қобилият ва кўникмалар ҳам талаб қилинишидан ташқари, 3 марказий ҳимоячидан 2 марказий ҳимоячига ўтиш яримҳимоядаги тизимга ҳам, ҳужум ташкил қилишда ҳам ўз таъсирини ўтказади. Хуллас, таркибдаги ўзгаришлардан тортиб, бир муддат машғулотларни талаб қиладиган жараён – бизда эса, етарли вақт йўқ. 

Дунёдаги мураббийларга қарасангиз ҳам, 4-4-2, 4-3-3, 4-2-4 ва бир қатор схемалар билан алмаштириб маневрлар қиладиган мураббийлар кўп, аммо ҳимоячилар сонига тегилмайди. 3 марказий ҳимоячи билан доим тўп сурадиган бошқа гуруҳ мураббийлар ҳам бор – улар аксинча, 2 марказий ҳимоячи схемаларига мурожаат қилишмайди. 



Эсингизда бўлса, Италияда 3-4-3 да муваффақият қозонган Антонио Конте “Челси”га келгач, Англияга мослашишга уриниб, 4-3-3 синаб кўрган, аммо илк ўйинлардаёқ ёмон натижалар қайд этгач, футболчиларни ўз 3-4-3 схемасига мослаштириш осонроқ ва қисқароқ йўл эканини англаб етганди.  



Мисол учун, Тимур Кападзе “Олимпик”да ҳам, олимпия жамоамизда ҳам асосан 2 марказий ҳимоячидан иборат схема танлайди. Хўш, агар баъзи маълумотлар тўғри бўлиб, навбатдаги икки ўйинда айнан у миллий жамоамизни бошқарса, нима қилади? Қисқа муддатда, деярли умумий машғулотсиз ўз услубига ўргата оладими? Футболчилар ўз фаолияти давомида турли схемаларда ўйнаган бўлишса-да, биргаликда фақат Катанец қўл остида тўп суришган ва шу асосида жамоа шаклланган. Ёки Кападзе, балким бошқа мураббий, Катанец схемасини сақлаб қолишга қарор қилса, бу тизимда рақибга тайёрланиш ва ўйинни режалаштириш учун қай даражада билим ва тажриба бўлади? 


Қаҳрамон Асланов

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика