UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Педро Морейра клубдан кетдими? Раҳбариятдан сўраганингиз маъқул"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Йигитлар барча режаларни яхши бажаришди дейиш мумкин. Ўйин тўлиқ назоратимиз остида кечди. Тезкор гол уришни мақсад қилгандик. Буни уддаладик ва беллашув давомида ҳужумкор футбол кўрсатдик. Тайёргарлик жараёнида режалаштирган жиҳатларни амалга оширдик", - деди Камолиддин Тожиев.

- Бош мураббий Педро Морейра жамоадан кетдими?
- Буни клуб раҳбариятига берсангиз тўғри бўларди. Ўйин ҳақида савол бўлса марҳамат.

- Алижоновнинг жароҳати жиддий эмасми?
- Менимча жиддий эмас, кўриниб турибди оёғига бутсанинг таги билан зарба беришган.

- Ҳужумчи Риаскосни чап қанотда синаб кўрдингизми?
- У асосан чап ва ўнг қанотларда ўйнайди. Бизнинг тактикамизда шу жойда ўйнамоқда.

- Ҳисобдан келиб чиқсак "Қизилқум" осон таслим бўлгандек туюлди. Сизнинг фикрингиз қандай?  
- Мезбонлар осон таслим бўлишди деб ўйламайман. Улар охиригача курашишди. Бошида пенальтидан гол урдик, иккита голни эса учрашув охирида урдик.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика