UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  12 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  136

Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади" Янгиликлар

Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дастлабки дақиқаларда ўтказиб юборган голимиз туфайли ўйинга тузилган режамиз ўзгариб кетди. Йигитлар шошиб қолишди. Муҳими бугун уч очкони қўлга киритдик. "Хоразм" яхши шаклланган жамоа эканлигини йигитларга ҳам айтган эди" - дейди Камолиддин Тожиев бугунги баҳс ҳақида.


- "Пахтакор" биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар уюштирди ва "Хоразм"ни ҳимояланишга мажбур қила олди. Танаффусдан кейин эса "Хоразм" кўплаб вазиятлар яратди ва менинг назаримда устунлик қилди. Иккинчи таймда жамоангиз ўйини сустлашганига нима сабаб бўлди?

- Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Бугунги баҳс аввалги ўйинларга қараганда қийинроқ кечди. Рақиб ҳам вазиятлар ярата олди, аммо якунда биз гол уриб кетдик. Чарчоқ аломатлари ҳам сезилмоқда.

- Жонатан Луис жароҳат олиб майдонни тарк этди. Дарвозабоннинг ҳолати қандай?

- Жиддий жароҳат эмас. Тўпиғини қайириб олган, холос. У кейинги учрашувларга тайёр бўлади. Назаров эса шамоллаб қолган.

- Ҳожиакбар Алижонов бугунги ўйинга захирадан қўшилди. Алижоновда жароҳат борми?

- Ўтган учрашувда жароҳат олган эди ва биз уни биринчи бўлимдан сўнг алмаштирган эдик. Бугун эса таваккал қилиш нотўғри эди, аммо барибир майдонга туширишга мажбур бўлдик. Олдинда терма жамоамиз ўйини ҳам бор. Алижоновни терма жамоа учун ҳам асрашимиз керак.



- Ёш ҳимоячи Дилшод Абдуллаевга сўнгги учрашувларда имконият бермоқдасиз. Абдуллаевни кўпчилик ёш ва иқтидорли ҳимоячи деб билади, аммо бугунги кунга қадар у асосий жамоада ўз имкониятига эга бўлмаётган эди. Ёш ҳимоячининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Уни олдин ҳам ўйнатганмиз. Кам бўлса ҳам ўйин амалиётига эга бўлганди. Ёш футболчиларга барқарорлик керак. У жуда маҳоратли ва келажакда терма жамоамизга ҳам чақирилади.

- Олдинда ФИФА кунлари бор. "Пахтакор" жамоаси ушбу танаффусдан қандай фойдаланмоқчи? ФИФА кунларида давомида Педру Морейра жамоага қайтиб қолиши мумкинми?

- Биз ҳам шуни ўйлаб турибмиз. ФИФА кунлари давомида йигитларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаб олмоқчи эдик, лекин ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади. Ўринбосарлар таркибидан еттита футболчи ёшлар терма жамоасига чақирилган. Жамоада бор-йўғи 15та футболчи қолади. Шу таркиб билан ҳам йиғин ўтказамиз, бироқ асосий футболчиларимиз терма жамоа сафида бўлишади.

- Ўзбекистон Суперкубоги финалидан кутилмаларингиз қандай?

- Суперкубок ҳар доим бир ўйиндан иборат ва ким ғалаба қозониши қизииқарли. Ўйин чиройли бўлади деб ўйлайман. Ахир финал баҳси.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика