UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Бухоро" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  14 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  0 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  10 18:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" (матнли транлсяция)  7 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  5 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  47 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0

"Кальчо"нинг қайтиши: А Серия 30-тури учун превью Янгиликлар

"Кальчо"нинг қайтиши: А Серия 30-тури учун превью

Тез орада Италия А Серияси 30-тур ўйинлари старт олади.

"Наполи" — "Аталанта"

Осимхен асосий таркибга қайтиши керак, Кварацхелия эса жароҳат сабаб ўйинни ўтказиб юборади, шундай экан унинг ўрнини Распадори тўлдиради. Қолган жойларда сюрпризлар кутиш керакмас. Гасперинида таркиб билан боғлиқ муаммолар бор, терма жамоалардан Компейнарс ва Де Кетеларе жароҳатлар билан келишди ва умуман ўйнай олишмайди. Бундай ҳолатда Скамаккага ёрдам берадиган Миранчук ва Пашалични кутиш мумкин.

"Наполи" ўтган ўйинда меҳмонда 2-1 ҳисобида ғалаба қозонган. Табиийки, жамоа ҳозирда уйдаги ўйинда фаворит ҳисобланади, айниқса бергамоликларнинг муаммолари фонида. Умуман олганда, бу ўйин Чемпионлар лигасидаги ўрин нуқтаи назаридан жуда муҳим ўйин. Шундай экан, у анча ёрқин ва динамик ўтади деб ўйлайман, ҳимояда икки жамоа ҳам ҳужумдагидан кўра ёмонроқ ҳаракат қилади.


"Лацио" — "Ювентус"

Игорь Тудорнинг "бўрилар" мураббийлигидаги дебют ўйинида нима ўйлаб топиши жуда қизиқ. Жамоага Пеллегрини, Проведель ва Лаццари ёрдам бера олмайди, Патрик ва Ровелланинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида, шундай экан бу масалаларни ҳал этиш керак. Влаховичнинг дисквалификацияси ва Миликнинг жароҳатини ҳисобга олсак "кекса синьора" ҳужумида Кин ўйнайди ва унга Кьеза ёрдам беради Майдон марказига Рабьо қайтади, бу "кекса синьора" мухлислари учун жуда яхши хабар.

"Ювентус" илк даврада 3-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва бу ўйинда ҳам фаворит ҳисбланади. Ўйинни кузатиш икки жамоада ҳам кадрлар ва ўйиндаги муаммолар сабаб жуда қизиқарли бўлади. Бундай ҳолатда икки жамоа ҳам мотивацияга тўла эканлиги сабаб сермаҳсул ўйин кутишимиз мумкин.


"Фиорентина" — "Милан"

Ушбу ўйинда Кристенсен ва Куаме ўйнамайди, Бельтран ва Гонсалеснинг иштироки оғир сафар сабаб катта сўроқ остида, шу сабаб ҳужумда Белоттига ким ёрдам бериши катта масала. Кьера ва Калюлининг жароҳати, шунингдек Теонинг дисквалификацияси сабаб Пиолида ундан ҳам кўпроқ муаммолар бор. Бундай ҳолатда кўп нарса латареллар бўлмиш Калабрия ва Флоренцига боғлиқ. Ҳужумда эса ўзгармас Жиру-Леау жуфтлиги.

"Милан" ўтган сафар 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва ҳозир ҳам Флоренцияга фаворит мақомида йўл олмоқда. Таркиб билан боғлиқ муаммоларга қарамай "Милан"нинг захираси анча бойлиги ҳайрон қолдиради, "Фиорентина" эса стабиллиги билан ажралиб турмайди, шундай экан бундай жамоага қарши ўйинда ижобий натижага ишониш жуда қийин.


"Кальяри" — "Верона"

Лувумбо ва Гаэтанонинг тикланиши "Кальяри" учун яхши хабар, иккиси ҳам асосий таркибда тушиши ва Лападуллага ёрдам бериши керак. Мина ва Шомуродовнинг майдонга тушиши сўроқ остида, аммо яхшиямки, иккисида ҳам жароҳат йўқ. Жароҳати сабаб камида бир ойни ўтказиб юборадиган Суслов катта йўқотишдир. Бундай ҳолатда Бароне Нослиннинг ўрнини эгаллаши, олдинда эса Фолоруншонинг мушаклар билан жароҳати ва ўйинга тушиши катта сўроқ остида эканлиги сабаб Свидерски пайдо бўлади.

"Верона" ўтган сафар ўз уйида 2-0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди, аммо ҳозир умуман бошқача ва "Кальяри" фаворит ҳисобланади. "Оролликлар" ўз уйларида жуда хавфли, бундай ўйин очкони қўлга киритиш жуда муҳим, аммо тартибли "Верона"га қарши осон бўлмайди. Унчалик самарадор ўйин бўлмаслиги эҳтимоли жуда юқори.


"Интер" — "Эмполи"

Ачерби Жезус билан бўлган можародан сўнг оқланган ҳолда бўлиб дисквалификациядан сақланди ва майдонга чиқишга тайёр. Чалханоглунинг терма жамоадаги жароҳати жиддиймас, Зоммер эса ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Аргентина терма жамоасидан кеч қайтган Лаутаронинг ҳам ўйинни захира ўриндиғида бошлаши истисно эмас. Малех дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади, шундай экан унинг ўрнини Фаццини эгаллайди. Ҳужумда эса Капутонинг тикланишидан сўнг Николада вариантлар кўп, аммо катта эҳтимол билан барибир Журковски ва Ньянгга имконият берилади.

"Интер" илк даврада қийинчиликсиз 1-0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу сафар эса "Интер"да терма жамоалардаги ўйинлар ва миланликларнинг деярли ярим таркиби узоқ сафардан келгани сабаб қийинчилик бўлади. Бундай ҳолатда "Эмполи" очко олишга жуда қаттиқ ҳаракат қилади.


Сергей Румянцев тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика