UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми? Янгиликлар

"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоамиз ЖЧ-2026 саралаши доирасида сафарда Қатарга қарши баҳс ўтказади.

Учрашув маҳаллий вақт бўйича соат 19:15да Доҳадаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида ўтказилади.

Хўш, "Жассим Бин Ҳамад" стадиони терма жамоамиз учун қанчалик омадли? Ушбу стадионда ўтказилган аввалги баҳсларда терма жамоамиз қандай натижа қайд этган?

"Жассим Бин Ҳамад" стадиони 1975 йилда барпо этилган ва бугунги кунга "Қатар Юлдузлар лигаси"нинг учрашувларини қабул қилиб келади. Стадион Қатарнинг "Ал Садд" жамоасига тегишли. Стадион ўз тарихида икки маротаба аниқроғи 2004 ва 2010 йилларда реконструкция қилинган.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу кунга қадар "Жассим Бин Ҳамад" стадионида 6та расмий ўйин ўтказган.

01.03.2006. Осиё Кубоги-2007 саралаш босқичи. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Қатар - Ўзбекистон 2:1

Голлар: Одил Лами, Али Солиҳ Нассер - Муҳаммад Ражаб (автогол).



06.09.2008. ЖЧ-2010 саралаш босқичи. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Қатар - Ўзбекистон 3:0

Голлар: Сиддиқ Мажди, Муҳаммад Ҳасан, Талал Ал Блуши.




28.01.2011 Осиё Кубоги-2011. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:3

Голлар: Гу Чжа Чхол, Чжи Дон Вон(дубль) - Александр Гейнрих(дубль)



16.10.2012. ЖЧ-2014 4-саралаш босқичи. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Қатар - Ўзбекистон 0:1

Гол: Санжар Турсунов.



06.09.2016. ЖЧ-2018 саралаш босқичи. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Қатар - Ўзбекистон 0:1

Гол: Егор Кримец.



13.01.2024. Осиё Кубоги-2023. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони.

Ўзбекистон - Сурия 0:0


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика