UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  6 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  19 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  409 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин” Янгиликлар

Жамшид Саидов: “Зиммамиздаги вазифани бажармасак, исталган ўйин мен учун охиргиси бўлиши мумкин”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Қизилқум” - “Металлург” (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди, гол урдик ва ғалабага эришдик. Бироқ, хатолар ҳам учраб турибди. Ҳимоя борасида камчиликларимиз кўп. Ёш футболчиларга ҳам имконият бераяпмиз. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Ўз майдонимизга тезроқ қайтишимизга умид қиламан. Йигитларга ғалаба учун охиригача курашганликлари туфайли раҳмат айтаман.

- Охирги 3 та ўйинда жамоа 5 очко жамғарди. Бугунги учрашув сиз учун охирги имконият эканлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Бунга муносабатингиз қандай?

- Раҳбарият бизга вазифа қўйгани рост. Зиммамиздаги вазифани бажармасак, биз учун исталган ўйин охиргиси бўлиши мумкин. Биз албатта ғалабали натижалар учун ҳаракат қилаяпмиз.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг ҳаракатларидан қанчалик қониқдингиз?

- Ёш футболчилардан кўп фойдаланаяпмиз. Улар 100 фоиз ишончни оқлади дея олмайман, лекин ҳаракат қилишаяпти. Уларнинг ҳаракатларидан қониқдим.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика