UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  13

Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Металлург" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- "Металлург" бугунги учрашувга кучли тайёргарлик кўрганини билар эдик. Ўйин қизиқарли бўлди, айниқса иккинчи бўлим. Вазиятлар ярата олдик. Танаффусдан кейин очиқ футбол бўлиб кетди. Жамоалар ҳужумкор ўйинга ўтишди. Бир очко Африкада ҳам бир очко. Навоийдан келган мухлисларимизга раҳмат. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак. Май ойида зич тақвим ва ўйинлар кўп.

- Диёр Раҳматуллаевнинг ўзгариши ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Раҳматуллаев ўйинга қўшилиб кета олмади ва шу сабабли уни ўзгартирдим. Файзулло Жумақўзиев бугун яхши ўйнай олмади. Икки футболчи ўйин темпига туша олмади. Бундай бўлиб туради ва бу нормал ҳолат.

- Нима сабабдан Лобжанидзе асосий таркибдан жой олмаяпти. У жароҳатидан фориғ бўлдими?

- Лобжанидзени асосий таркибда тушириш хавфли. У ҳали тўлиқ тайёр эмас, секин асталик билан таркибга қўшиб борамиз. Аввалига 10 дақиқа, кейинги учрашувларда 20 дақиқа. Спорт формасига қайтиб олиш учун вақт керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва у ўз имкониятига эга бўлиши аниқ.

- "Қизилқум" жамоаси кейинги учрашувларда иккита ҳужумчи билан кўришимиз мумкинми?

- Бундай сирларни оммага ошкор этиш нотўғри(кулади). Биз ҳар бир ўйинга ҳар ҳил тайёргарлик кўрамиз ва режа тузамиз. Рақиблар ҳар ҳил ва уларга қарши турли ҳил услуб танлаймиз. Сўнги мавсумларда чемпионатимиз даражаси яхшигина ўсди. Сифатли жамоалар ва кучли ўйинчилар сони кўпайди. Рақобат ошди. Олимпия терма жамоамиз ҳам Олимпиада ўйинларига йўл олгани бунга далил бўла олади. Ҳозирги кунда "лидер" ва "аутсайдер" деган тушунчалар йўқ.

- Шаҳбоз Жўрабеков бугун майдонда эмоционал ҳаракатланди. Жўрабековнинг майдондаги ҳаракатларига қандай фикр билдира оласиз?

- Футболда эмоциялар бўлиб туради. Бу табиий ҳол. Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Вазиятлар кўп бўлди ва шу сабабли футболчилар бироз қизишиб кетган бўлиши мумкин. Ҳиссиётларсиз ўйин қизиқ бўлмай қолади.



Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика