UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  0 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  29 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган дарвозабон, хет-трикни расмийлаштирган ҳужумчи. Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 10-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши дарвозабони – Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик")

 "Олимпик" бу тур Наманганда чемпионат етакчиларидан бири "Навбаҳор" меҳмони бўлди ва 1 очко билан ортга қайтди. Учрашув давомида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси посбони дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва бир неча бор жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, унинг сўнгги дақиқаларда кўрсатган сэйвлари ёдда қоларли бўлди. Шу тариқа Ҳамидулло Абдунабиев турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши мураббийи – Максим Шацких ("Пахтакор")

Максим Шацких қўл остидаги "Пахтакор" бу тур "Андижон"га сафар уюштириб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Кўплаб футболчилари сафдан чиққан "шерлар" "бургутлар" майдонида кутилганидан кўра анча мазмунли ўйин кўрсатиб, ҳақли ғалабага эришди. Ҳатто мезбон мухлислар ҳам буни эътироф этган ҳолда, меҳмонларни қарсаклар садоси остида кузатиб қўйишди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг яхши футболчиси – Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

"Насаф" ушбу тур ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ҳужумчиси 8, 49, 68-дақиқаларда тўп киритиб, жамоасига чиройли ғалаба келтирди. Шу тариқа Бобир Абдихолиқов голсиз сериясига якун ясади ва деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди. 




Championat.asia сайти талқинига кўра 10-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ҳусайн Норчаев ("Нефтчи")

"Нефтчи" мазкур тур Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди. Фарғоналиклар ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев ушбу баҳсда 1 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг урган голидаги ҳужум жуда чиройли ташкил этилди ва бу вазиятда форварднинг ҳаракатлари ҳақиқий ҳужумчиларга хос равишда эди.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика