UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  29 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   2 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  87 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  19 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  54 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Championat.asia сайтига интервью берди.

Сайтимиз вакиллари Машарипов билан бўлиб ўтган савол-жавоблар мобайнида Гонконгдаги майдон ҳолати, Катанецнинг йўқлиги, Эрон билан тўқнашув, футболчининг "Истиқлол"даги муаммолари хусусида сўрадилар. 

- Эртанги муҳим ўйин олдидан фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Гонконг билан биринчи ўйинимизни ижобий ўтказиб олдик. Ўша ўйинда бизда кўп имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз ва бу орқали мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Йигитлар ўйинга шай ҳолатда туришибди.

- Гонконгдаги майдон ҳақида кўп гапирилди. Ўша ерда ўйнаган футболчи сифатида нима дея оласиз? 

- Бундан ҳам ёмон майдонларда тўп тепганмиз. Майдонни айтиб ўтиб кетсак бўлади, аммо ўйлаб қарасак, ундан-да ёмон майдонларда ўйнаб катта бўлганмиз. Майдоннинг ҳолатига қарамай, ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Дуранг ёки мағлубият хаёлимизга ҳам келмаганди. Ўйиндан олдинги машғулотимизни ўша стадионда ўтказгандик. Биз кичик майдонда тўп тепишимизни билгандик. Биламиз, Гонконг ва бошқа терма жамоалар биздан чўчийди.

- Эртага Катанецнинг бўлмаслиги футболчиларга қанчалик таъсир қилади? 

- Ҳамма футболчилар – профессионал. Йигитлар билан учрашувга жиддий ёндашиш кераклигини келишиб олдик. Эртага мухлислар кўз олдида мураббий йўқлигини билдирмаслигимиз ва уларга яхши кайфият улашишимиз керак.

- "Истиқлол"даги муаммоларингиз бартараф этилдими?

- "Истиқлол"даги фаолиятимда муаммо йўқ. Бир кун машғулотда иштирок этмадим, чунки дам олиш куни сўрагандим. Турли хабарлар тарқалди, аммо ҳеч қандай муаммо бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Гонконгни ютсак, автоматик равишда кейинги босқичга чиқамиз. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолади. Эрон чемпионатида ўйнаётган футболчи сифатида Эрон МТЖни сафарда мағлуб этиш қанчалик ҳақиқатга яқин деб ўйлайсиз?

- "Истиқлол"даги терма жамоа вакиллари билан суҳбатлашганимда, улар Ўзбекистонни кучли дея таъкидлашди. Сал аввал айтганимдек, Ўзбекистон терма жамоасидан ҳамма қўрқади. Бугунги кунда ҳар бир терма жамоа билан қўрқмасдан, бемалол ўйнай оламиз. Биздан кўпчилик чўчийди. Пенальтилар устида астойдил ишласак бўлгани.

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Гонконг учрашуви эртага 19:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика