UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

Иван Бошкович: «Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди» Янгиликлар

Иван Бошкович: «Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди»

«Динамо» — «Сўғдиёна» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйинни ёмон ўтказмадик, вазиятларга эга бўлдик. Биз нафақат битта, балки ундан ҳам кўпроқ гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Ўйини тўлиқ бошқардик, бироқ вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда «Динамо» яхши ҳаракат қилди, очиқ футбол гувоҳи бўлдик. Мухлислар бугунги ўйиндан хурсанд. Улар гол уришга эришишди, биз эса ура олмадик. Футболчиларимнинг маҳорати етарли эди, аммо улар бугун асабийлашишди. Нима учун бундай бўлганини билмайман. «Динамо» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Медаль олишимиз ўз қўлимизда эди. Менга жамоа нима учун тўртинчи ўрини олганини тушунтириб беришди. Мавсумдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилганим йўқ, мен бундан кўпроғини кутгандим. Энди келаси мавсумга янада жиддийроқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Бу йилгидан кўра яхшироқ натижа кўрсатишга интиламиз. Мен жамоамга ишонаман.

Умумий мавсум учун «Сўғдиёна» жамоасига 10 баллик тизимда неча баҳо қўя оласиз?

Мен баҳолай олмайман.Чунки мен бу жамоани қандай меҳнат қилаётганини кўриб турибман. Жамоа ривожланиши лозим. Мавсум бошида жамоа умуман бошқача эди ва мавсум давомида футболчиларим анча ўсишга эришдилар деб ўйлайман. Биз кўп нарсаларни яхшилашга эришдик. Футболда доим яхши ўйнаган жамоа ғалаба қозонмайди.

Жамоанинг келажаги ҳақида нима дея оласиз? Баъзи манбаларда жамоа етакчилари «Сўғдиёна»ни тарк этишини ёзмоқда.

- Олдиндан ҳеч нима дейишни истамайман. Раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак. Менимча катта ўзгаришлар бўлмайди. Ким қолади, ким кетишини ҳали гаплашиб олишимиз лозим бўлади. Жамоанинг ўзаги сақлаб қолинади. Йил давомида бир нечта яхши ёш футболчилар етишиб чиқишди. Улар катта футбол ўйнашга тайёрлар. Катта ўзгаришлар бўлмайди, биз ёшлар билан ривожланишда давом этишимиз лозим. Яхши жамоани бир кунда ёки бир ойда тузиб бўлмайди. Биз маълум вақт ишладик ва менимча ҳозирги жамоа анча яхши даражада. Келаси мавсум ҳам яхши даражада ўйнашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика