UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2

Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган “Насаф" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Авваламбор, барчани Ўзбекистонда катта футбол мавсумининг бошланиши билан табриклайман. Оғир ўйин бўлди деб айта оламан. Вазиятларимизни кутдик ва шу орқали рақиб дарвозасини ишғол қилмоқчи эдик. Курашларга бой баҳс гувоҳига айландик. Рақиб жуда кучли эди. Режамизда ғалаба эди, якунларда хатоликка йўл қўйдик. "Насаф"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Кейинги ўйинларга янада жиддий тайёргарликка киришамиз.

- "Сўғдиёна"да яхши жамоа туза олдингиз. Бу йилги мавсумда режалар қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Кўпроқ маҳаллий ёшларга имконият бериш асосий мақсадимиз. Улар ўйинлар давомида ўсиб боради, жамоамиз ҳам кучаяди. Кўп футболчиларимиз турли давлатлар ёшлар терма жамоаларига асосий номзодлар саналишади. Мақсадимиз йўлидаги жараёнда кутиш, сабр қилиш керак бўлган жиҳатлар ҳам бор. 

- Бугун чемпионатнинг илк ўйини эди. Бунда футболчиларда босим бўладими?

- Албатта, ҳар доим биринчи ўйинларда ҳаяжон бўлади. Аниқлик етишмайди, баъзан мослашиб олиш учун етарли даражада тажриба бўлмайди. Ёрқин футбол намойиш этиш қийин, борингизни кўрсатиб бера олмаймиз.



- Дориев ва Андреевлар билан боғлиқ қандай режаларингиз бор эди?

- Улар шубҳасиз жамоамиз етакчилари. Бироқ баъзан жароҳатлар панд берали, таваккал қилишни истамайсиз. Футболда бир киши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар кўп, шу боис барчаси сиз истагандек бўлавермайди. 

- Сиз учун бугунги ўйин жуда эмоционал ўтгандек кўринди ...

- Мен доим ўйин ҳароратида эмоционал бўлсам керак. Хотиржамликка интиламан, бироқ ўзбек футболида ҳакамлар мени ҳаммадан ҳам кўпроқ эслаб қолишса керак.

- Ўтган мавсум "Насаф"ни 2 марта юта олгандингиз. Бу жамоани яхшироқ ўрганиб чиққанингиз аниқ. "Насаф" ўйин услубида бугун қандай ўзгаришларни сездингиз?

- Айтиб ўтдим, чемпионатнинг биринчи ўйинида кўп нарса кўринмайди. Футболчиларнинг индивудиал маҳоратига ҳам кўп жиҳатлар боғлиқ. "Насаф" яхши жамоа ва ҳар доим рақобат кўрсата олади. Жиззахдаги ўйинимизда ғалаба учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика