UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  1 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  2 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Испания ва Қозоғистон бор гуруҳда Ливия пешқадам, Бразилия ва Португалия 10 тадан гол урди. ЖЧ-2024 1-турдан кейинги ҳолат Янгиликлар

Испания ва Қозоғистон бор гуруҳда Ливия пешқадам, Бразилия ва Португалия 10 тадан гол урди. ЖЧ-2024 1-турдан кейинги ҳолат

Бугун юртимиз мезбонлик қилаётган футзал бўйича ўнинчи Жаҳон чемпионатида 2-тур беллашувларига старт берилади.

Бугунги ўйинлар жадвали.


Бугунги ўйинлар олдидан мундиалнинг дастлабки туридан кейин гуруҳлардаги ҳолатни эътиборингизга ҳавола этамиз. Аввало 1-турда қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.


Рақамлар:

- 1-турнинг 12 ўйинида дарвозаларга жами 84 та тўп киритилган. Бу ҳар бир учрашувга ўртача 7 тадан гол дегани;

- 5 карра Жаҳон чемпиони Бразилия илк турда энг йирик ғалабага эришди - 10:0. Амалдаги чемпион Португалия эса 10 та тўп киритиб пенальтидан битта ўтказиб юборди - 10:1;

- Ўзбекистон Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи турда биздан ташқари фақат Испания - Қозоғистон баҳсида дуранг натижа қайд этилди - 1:1;

- Аргентина терма жамоасининг тажрибали ўйинчиси Кристиан Борруто футзал Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича бразилиялик афсона Фалькаонинг рекордини такрорлади. Юртимизда ўтаётган мундиал Борруто учун бешинчиси бўлди. У 1-турда Украина дарвозасига иккита гол урди;

- Амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Португалия кеча 1-тур доирасида Панамани 10:1 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Шу тариқа, португалияликлар мундиаллар тарихида илк бор бир ўйинда 10 та гол уришни уддалашди.

9-рақамда Кристиан Борруто.


"А" гуруҳида ҳозирча Парагвай 3 очко билан пешқадам, бугун Хосе Венансио Лопес бошчилигидаги Ўзбекистон 20:00 да айнан Парагвайга қарши баҳс олиб боради.


"Б" квартетида кутилганидек Бразилия яққол фаворит ва пентакампеонлар буни илк турданоқ исботлашга киришиб кетишди. Осиё вакили Таиланд эса 3 очко билан иккинчи ўринда ва гуруҳдан чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга.


"С" гуруҳида 2016 йилги Жаҳон чемпиони Аргентина йирик ғалабадан кейин пешқадам. Осиёнинг яна бир жамоаси Афғонистон эса Ангола устидан қозонилган ғалабадан кейин тўплар нисбатига кўра 2-ўринда турибди.


2 карра Жаҳон чемпиони Испания ва кучли таркибга эга Қозоғистон бор "Д" гуруҳида илк турдан кейин Ливия пешқадам. Чунки, юқоридаги икки фаворит ўзаро дуранг ўйнади. Янги Зеландия эса бу гуруҳда ҳаммага "гўшт" бўлиши сезилиб қолди.


Амалдаги чемпион Португалия мундиални ишончли ғалаба билан бошлади ва "Е" гуруҳида пешқадам. Худди ўзи каби ҳужумкор ва томошабоп ўйин намойиш этган Тожикистонни мағлуб этган Марокаш эса тўплар нисбатига кўра иккинчи бўлиб турибди. Қўшниларимиз эса бор умидларини 3-турда Панама билан бўладиган ўйиндан қидиришса керак.


"Ф" гуруҳида Осиёнинг энг зўр жамоаси Эрон фаворит ва 1-турдан кейин жадвалда ҳам бу акс этмоқда. Форслар Венесуэлани аяб ўтиришмади. Шахсан ўзим мундиалда "сирли тулпор" бўлиши мумкин деб кутганим Франция эса илк турдаги иродали ғалабадан кейин иккинчи ўринда.


Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика