Ислом Исмоилов: "Машғулот ўтказмасдан майдонга чиқдик, ҳар бир ўйинга мақсадимиз бор"
16 фев 16:05
Янгиликлар
Ислом Исмоилов: "Машғулот ўтказмасдан майдонга чиқдик, ҳар бир ўйинга мақсадимиз бор"
Бразилиянинг "Blockchain Sports" (3:1) академиясига қарши кечган учрашувдан сўнг терма жамоамиз устози Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўғрисини айтганда жуда қийин ўйин ўтказдик, чунки бир неча кун олдин Анталиядаги турнирда иштирок этдик. У ердаги мусобақадан сўнг дарҳол Минскка учиб келдик. Ҳаттоки, бугун машғулот ўтказмасдан майдонга тушдик. Қийин парвозларга қарамай характер кўрсата олдик дея оламан.
Индивидуал футболчиларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Биз бу ҳақида футболчиларга тушунтирдик. Рақибни ёлғиз қолдирмасликни айтдик. Футболчилар берилган кўрсатмаларни бажаришди. Тўғри, айрим вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ, браклар учради. Бу айтганимдек биринчи ўйинимиз эди. Боз устига иқлим ўзгарди. Умуман олганда ҳаракат қилдик.
Ҳар бир ўйинга мақсадимиз бор. Бизнинг мақсадимиз Осиё кубогига тайёрланиш. Ҳамма турнирни ютишни истайди. Биз ҳам шундай. Ўзимиз тузган дастуримиз бор. Шу асосида давом этамиз",- дейди Ислом Исмоилов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"
Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин
Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида
Фикрлар