UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  22 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  13 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  6 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  94 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

Ислом Аҳмедов: "Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор” билан ўйнаганимиздан хурсандман" Янгиликлар

Ислом Аҳмедов: "Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор” билан ўйнаганимиздан хурсандман"

“Навбаҳор” кеча Қирғиз Республикаси Премьер-лигасининг сўнгги икки мавсуми чемпиони “Абдиш - Ота” (Кант) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи, ҳамюртимиз Ислом Аҳмедов клубимиз расмий сайти учун махсус интервью берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.


"Ўзбекистоннинг кучли ҳамда совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”га қарши халқаро ўртоқлик баҳси ўтказганимиздан хурсандман.

Мазкур ўйин ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди, жамоамиз учун эса Австралиянинг “Централ Кост Маринерс” клубига қарши кечадиган ОФК кубоги ҳудудий финал беллашувларидан олдин тажриба оширишга ёрдам беради, деган умиддаман.

Тан олиш керак, наманганликлар ўйин савияси ҳамда тажриба борасида жамоамиздан анча кучли. Шундай бўлсада, йигитлар номдор рақибга қарши муносиб ўйин намойиш этишга интилишди. Бироқ, тажриба барибир ўз сўзини айтди. Ажойиб ташкилотчилик учун “Навбаҳор” клуби раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”га Суперлига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларида омад ёр бўлиб, жамоа ғалабалари билан мухлисларга қувонч улашишига тилакдошман", - деди Ислом Аҳмедов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика