UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  1 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Аналитика - футбол кўзгуси...  0 12:40Моуринью "Реал" футболчисини олиб келмоқчи. "Фенербахче" "Қироллик клуби" билан боғланди  0 12:10Абдурауф Бўриев кубок финалида қайси клуб билан тўқнаш келишни исташини айтди  1 11:54Бруну Саудия ва Америка клублари таклифларини кўриб чиқади  2 10:48Рубен Аморим: "Менимча, биз ҳали тайёр эмасмиз"  4 10:22АS. "Реал" АПЛдан футболчи олиб келишни режа қилмоқда  4 09:53ПСЖ "Манчестер Сити"нинг илк таклифини қабул қилмади  2 09:25"Нефтчи" икки нафар бразилиялик билан шартнома имзолади  5 08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  7 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  7 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  1

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади" Янгиликлар

Интервью. Обид Жўрабоев: "Бухорода футбол бор, биздан кейин ҳам бўлади"

Кечадан эътиборан "Бухоро" стадионига катта футбол қайтди.

 Муҳташам арена 2 йилдан сўнг яна учрашувларни қабул қила бошлади. Ҳаким Фузайлов шогирдлари кеча қайтишни ўзгача ғалаба билан нишонлашди десак, муболаға бўлмайди. "Хоразм"га қарши кечган ўйинда 3:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндаги голлардан бирига эса "Бухоро"нинг тажрибали футболчиси Обид Жўрабоев муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг Обид Жўрабоевни суҳбатга чорладик. 

- Кечаги рақиб таркиб жиҳатдан кучсиз бўлсада, ўйин томонлама кўп жамоаларга бош оғриқ бўлмоқда. Ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этишни уддасидан чиққанди. Ҳар бир ўйинда охиригача кураш таклиф қилмоқда. "Бухоро" жамоаси учун мазкур баҳс қандай ўтди?

- Ниҳоят ўз майдонимизда ўйин ўтказдик. Албатта байрамона руҳ кезиб юрди. Натижадан ҳам маълумки, ўйин осон ўтгани йўқ.  Вазиятларни голга айлантирганимиз фойда келтирди. "Хоразм" анча ёш ва шижоатли жамоага айланган. Хатолардан фойдаланиб кетишади. Майдон жуда яхши ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Нима бўлган тақдирда ҳам мухлисларга ғалаба тортиқ қилишимиз талаб қилинарди. Мазкур ўйингоҳда яна чиройли ғалабалар билан уларни хурсанд қилмоқчимиз. 

- Жамоанинг асосий қуроли стандарт вазият бўлди. Мазкур кўрсатма рақибдан келиб чиқиб берилганмиди ёки бу секин-аста жамоанинг услубига айланиб боряптими?

- Тўғри айтдингиз. Стандартлардан самара чиқара олдик. "Хоразм"ни ўрганганимизда уларнинг ҳимояси стандарт вазиятларда кўп хато қилаётганини пайқадик. Машғулотларда, назарий суҳбатларда бу борада гаплашдик. Аввалги ўйинларда ҳам бурчак, жарима зарбалари орқали гол урганмиз.  

-  Шавкат Саломовнинг узатмасини голга айлантирдингиз. Қизиғи "Динамо"да ҳам айнан қанотлардан, жарима тўпларидан берилган паслардан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилгансиз...

- Шавкат Саломов жамоамиз етакчиси ва ўйинни бошқарувчиси. Унда бой тажриба бор. Ҳимоячи ўйин давомидаги хавфли вазиятларда тўғри позиция танлай олиши керак. Ҳаким Қаюмович доим машғулотларда айтиб келадилар. Гоҳида ўзим ҳам гол уришимни сезаман. Кеча майдонга чиқишдан аввал тўп киритишни ният қилгандим. 

- Обид Жўрабоев иккинчи ёшлигини ўтказяптими?

- Тўғрисини айтсам футболчилик фаолиятимни бугун бошлагандек ҳис қилмоқдаман. Ёш футболчиларнинг олдида ўрнак бўлиб икки ҳисса куч билан ҳаракат қилишим керак. 

- Бухорога футбол қайтди десак бўладими ёки бундай хулосага эртами?

- Бухорода футбол олдиндан бор, биздан кейин ҳам бўлади. Мақсадимиз жамоани Суперлигага қайтариш. 

- Кейинги турни "Арал Самали"га қарши ўтказасизлар. Улар эса суъний майдонда тўп тепади...

- Суъний майдонда барчага қийин. Қандай майдон бўлишидан қатъий назар ғалаба учун ўйнаймиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика