UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  48 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман” Янгиликлар

Интервью. Кейлор Навас: “100 фоизга тайёр бўламан ва курашга тайёрман”

Мадриднинг “Реал” жамоаси дарвозабони Кейлор Навас жароҳати билан боғлиқ вазият туфайли Испанияга келиб, тиббий текширувдан ўтди. “AS” газетаси мухбирлари унга аввалги мавсум ҳамда келажакдаги режалари тўғрисида қатор саволлар билан мурожаат қилишди.

- Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Яхши, Яратганга шукрки, ҳозир анча яхшиман. Даволаниш кўнгилдагидек кечмоқда. Бу энг муҳимидир.

- Мавсум олди йиғинга тайёрмисиз?

- Ҳа, уни тезроқ бошлашни истаяпман. Шифокорлар нима дейишини кўрамиз.

- Терма жамоа сафида “Олтин Кубок”да иштирок этмаслигингиздан хафамисиз? Бошқа тарафдан “Реал” билан машғулотларга киришасиз.

- Терма жамоадаги ҳар бир учрашув ҳамма учун ажойиб ғурур, мен учун катта иштиёқ дегани. Афсуски, бу йил терма жамоа билан “Олтин Кубок”ка бориш насиб этмади. Уни ўтказиб юборишга мажбурман. Ҳозир мен учун энг муҳими тўлиқ тикланиш ва қачон тайёр бўлсам, “Реал” таркибига қўшиламан. Ҳавола этилган вақтдан унумли фойдаланишим даркор.

- Бенитес билан суҳбатлашдингизми?

- Ҳа, у билан гаплашдим.

- Сизга нималар деди?

- Барчаси яхшилигини ва ўзимни қандай ҳис қилаётганимни. Бошқа ҳеч нарса.

- Қайтганингиздан хурсандмисиз?

- Мадридда бахтлиман ва мақсадга эришиш йўлида ишлашга тайёрман.

- Анчелоттини соғиниб қоласизми?

- Ҳозирги ҳолатим ҳақида қайғуришим керак ва бу бошқа воқеа. Анчелотти тарих, энди эса чипни алмаштириб, айни пайтга мослашиш лозим.

- Де Хеа ҳақида қандай ўйлайсиз?

- Яхши дарвозабон. Ўйлашимча, МЮда яхши ўйнади. Бошқа посбонлар сингари у ҳурматга лойиқ.

- Энди сизда янада кўпроқ рақобат бўладими?

- Хотиржамман ва ҳар қандай ўйинчи билан рақобатга тайёрман – бу тушунарли. Ўз ҳудудимни ҳимоя қиламан ва асосий таркиб дарвозабонига айланиш учун бор кучимни ишга соламан, шунга ҳаракат қиламан. Орзуларим сари курашишда давом этаман.

- Ҳозир сиз жароҳатлангансиз, Де Хеанинг ўтиши сўроқ остида. Ҳамма нарса Касильяс яна асосий посбон бўлишига қараб кетмоқда.

- Мен фақат ўз ишим ҳақида қайғураман. Тез орада 100 фоизга тайёр бўламан. Мавсумга доимгидек катта хоҳиш билан яқинлашяпман, асосий таркиб футболчиси бўлишни истайман. Бунга доим интиламан ва ишлайман. Бу йил қандай келишини кўрамиз.

- Кейлор Навас бу мавсумдан нима кутмоқда?

- Фаолиятимдаги бошқа мавсумлар сингари муҳим йил. Ҳар бир мавсумга ўхшаш руҳият ва кўпроқ ўйнаш хоҳиши билан кириб бораман. Жамоага совринлар ютишда ёрдам бериш зарур.

- Луис Льописнинг Мадридга келиши сизга устунлик берадими? (“Реал” яқинда “Леванте”нинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Луиса Льописни ишга олди. У “дарвозабонлар директори” лавозимида ишлаб, барча жамоаларнинг дарвозабонлар тайёргарлигига жавоб беради, болалар жамоасидан асосий таркибгача)

- Йўқ. Бундан “Реал” ютади. У ажойиб мутахассисга эга бўлди.

- Серхио Рамос ҳақида сўрамоқчимиз. У билан гаплашдингизми?

- Йўқ, у билан суҳбатлашмадим. Серхио биз учун жуда муҳим ўйинчи ва умид қиламанки, у билан билан қолади. Вазият қандай кўриниш олишини кузатамиз.

- У “Реал”да қолишни хоҳлайдими?

- Билмайман, ундан сўраш керак. Унинг жамоадаги дўсти сифатида айтишим мумкинки, бу шахсий ҳолат. Ўз фикримни билдиришим керак эмас.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика