UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  8 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  17 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  5 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  4

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" (4:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган бўлсак-да, бизда ҳам голли вазиятлар бўлди. Бироқ, юзага келган имкониятлардан фойдаланишда оқсадик. Хато ва камчиликлар кўзга ташланди, кўриб олдик. Навбатдаги тур учрашувларига жиддий тайёргарлик кўришда давом этамиз.

- "Насаф" билан ўйинда дуранг, "Локомотив"га қарши баҳсда ғалаба қайд этилди. Жамоангиз мана шу ўйинлардан сўнг жисмоний жиҳатдан чарчоқ сездими?

- Йўқ, бугунги мағлубиятга бу фактор сабаб бўлгани йўқ. Биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, жисмоний ҳолатимиз ҳам яхши эди. Биринчи гол, ва ундан кейинги голлар жамоамизни саросимага тушириб қўйди. Мезбонлар сафида тезкор футболчилар бор экан, кўп жиҳатларда улар устун келишди. Ишлашдан тўхтамаймиз, жамоани қийин вазиятдан олиб чиқиб кетиш учун ҳаракат қилишимиз керак.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика