UZ

Сўнгги янгиликлар

23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  2 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  83 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  12 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  5 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  4 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  11 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1

Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз" Янгиликлар

Илёс Қурбонов: "Ҳаёт-мамот ўйинида зафар қучдик. "Насаф"га қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз"

Суперлига 25-тур доирасидаги "Металлург" — "Сурхон" ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббий вазифасини бажарувчи Илёс Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Сурхон" Ўзбекистон чемпионатида энг тартибли ва ҳужумкор футбол ўйнайдиган жамоа. Рақибни ўрганиш ва таҳлил қилиш учун икки ҳафта вақтимиз бор эди ва бу амалда иш берди. Бир қанча вазиятлар бўлди ва ўйин тақдирини эртароқ ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Баҳс сўнггига қадар асабий ўтди ва уч очко биз учун жуда ҳам муҳим эди. Мағлубиятга учраган тақдиримизда Про лигага равона бўлишимиз аниқ бўларди. Шу билан бирга, Қаршида ҳам муносиб ўйнаймиз деб ўйлайман.


— Бугун менга "Металлург" ҳимоячиси Олександр Кучеренко Клод Макелелени эслатди. У ҳам мудофаада, ҳам ҳужумда ажойиб ўйнади. Нима деб ўйлайсиз, агар жамоа мавсум сўнггида ўз мақсадларига етса, ушбу ҳимоячини жамоада олиб қоласизми?

— Кучеренко олдинги ўйинларда ҳам ажойиб ҳаракат қилганди. "Сурхон" ўйинчилари олдинда тўрт киши бўлиб ҳаракатланади ва пастроққа тушиб тўпни эгаллашарди. Биз ўйинга тайёргарлик чоғида Кучеренко ва Мажидовга рақибга тўпни қабул қилишга имкон бермаслик, кўпроқ Абдусаломов ва Жумаевни ёпиш керак эди. Кучеренконинг бу ҳаракатлари гол билан мукофотланди. Режаларимизга келсак, унинг шартномаси кейинги йилда ҳам давом этади, агар вазифаларни бажарсак, у биз билан қолади ва жамоага ёрдам беради деб ўйлайман.

— Жамоа легионерлари бўлмиш Йосович ва Секулич майдонга тушмаяпти. Бунинг сабаби нимада?

— Йосович икки ой давомида жароҳатини тиклаш билан банд бўлди ва ўн кундан бери умумий гуруҳда шуғулланмоқда. Олдин таъкидлаганимдек, бизда ҳужумчилар кўп. Секуличга ҳам имконият берилди, аммо бугун қарши ҳужумда ўйнамоқчи эдик ва бизга тезкор ҳужумчилар керак эди. Масалан, Далер Шарипов.

— Бош мураббий сифатида яқинда иш бошладингиз ва ОАВда сиз ҳақингизда илиқ фикрлар бор. Умуман, жаҳон футболидан қайси мутахассисларнинг ишларини кузатасиз ва жамоангизни қайси услубда ўйнатишга интиласиз?

— Авваламбор, ҳар қандай мураббий таркибида бор ўйинчиларга қараб ўйин тузади. Бизнинг марказий чизиғимизда меҳнаткаш йигитлар жуда кўп ва шу сабаб зич ва қарши ва ҳужумда ўйнашга ҳаракат қиламиз. Менга "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёқади. Уникидек жамоа қилиш қийин, аммо шуни хоҳлардим.

— Кеча "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев "Нефтчи" билан ўйиндан сўнг "Металлург" билан ҳам ёшларни ўйинга қўямиз деб айтди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

— Рўзиқул Бердиев билан тўрт йил мобайнида Қаршида, битта жамоада ўйнаганман. Оиласи ва ўзи билан яхши танишман. Ҳа, ёшлар билан ўйнаймиз деб интервью беришди. Бундай чемпион ва ОЧЛда ўйнайдиган жамоада иккита бир хил таркиб бўлади. Ҳатто ёшлар туширилган тақдирда ҳам, айнан улар катта иштиёқ билан ҳаракат қилишади. Нима бўлганда ҳам осон ўйин бўлмайди, биз ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика