UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  4 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  3 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  4 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  8 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик" Янгиликлар

Ҳиндистон термаси сардори Сунил Четри: "Ўзбекистон билан ўйинда яна кўп нарсани ўрганишимиз кераклини англадик"

Осиё кубоги иккинчи турида Ўзбекистондан йирик мағлубиятни қабул қилиб олган Ҳиндистон терма жамоаси сардори Сунил Четри учрашув ҳақидаги фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси кеча Ҳиндистонни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Ҳиндистонликлар сардори, 39 ёшли Сунил Четри ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Охирги беш йилда Ҳиндистон катта ўсишга эришди. Бироқ, Ўзбекистонга қарши ўйинда яна кўп нарса ўрганишимиз кераклигини англадик. Катта жамоаларга қарши ўйинларда кўпинча шундай бўлади. Австралия ва Ўзбекистон каби терма жамоаларга тўқнаш келиш осон бўлмайди.

Бу ўйиндан яхши жиҳатларни кўрадиган бўлсак, жамоадошларим ўзларида бор барча кучни ўйинга ташлашди. Биринчи бўлимдаги қўпол хатолар жуда қимматга тушди. Ўйинни анализ қилиб, айнан қайси нуқталарда суст ҳаракат қилганимизни аниқлаб олишимиз лозим", -деди Сунил Четри.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси учинчи тур ўйинини Австралияга қарши ўтказади. Бу учрашув 23 январь куни, Тошкент вақти билан соат 16:30да старт олади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика