UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди" Янгиликлар

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"

"Нефтчи", "Қўқон-1912" жамоаларида тўп тепган футболчи ўтган мавсумни Тошкентда ўтказган эди.

Гап ҳужумчи Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳақида кетмоқда. Футболчи янги мавсум олдидан жароҳатдан сўнг футболга қайтиши ва режалари ҳақида фикрларини билдирди. 

- 2024 йилни Про лиганинг "Дўстлик" жамоасида ўтказдим. Икки йиллик танаффус ва жароҳатлардан сўнг яна футболга қайтганимга худога шукур қиламан. Жарроҳлик амалиётидан сўнг тушкунликка тушиб қолдим ва футбол билан хайрлашиш фикри уйғонди. Лекин ота-онам, яқинларимнинг далда бериб тургани учун яна майдонга қайтдим. Ўтган мавсум мен учун кутилганидан яхши ўтди дея оламан

- Ёшлигимдан футбол билан шуғулланганман. Қайтишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. "Дўстлик" жароҳатдан қайтганимга қарамай қабул қилди ва ўйин амалиёти берди. Чемпионат давомида бир нечта голларда иштирок этдим. Жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Афсуски, таркибимиз янги ва ёш футболчилардан ташкил топгани сабабли тажриба етишмади. 

- Режаларим яхши жамоада тўп тепиш ва спорт формамни юқори даражага олиб чиқиш. Айни пайтда бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Улар орасида хориж жамоалари вариантлари йўқ эмас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика