UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК 4:1 (матнли трансляция)  16 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  0 19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  8 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  2 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  3 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  16 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0

Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз" Янгиликлар

Гвардиола "Ливерпуль" билан ўйин олдидан: "Ҳатто 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам яхши ўйнаганмиз"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.

"Биз ёмон ҳолатда эмасмиз. Лекин "Реал" билан учрашувни ҳисобга олмаймиз, улар биздан яхшироқ ва ҳозирги пайтда анча кучли ҳолатда. Сўнгги йиллар давомида шунга амин бўлдимки, ЕЧЛда исталган жамоа билан рақобат қила оламиз. Биз доимо соврин учун даъвогарлардан бири бўлдик.

Ўтган йиллар давомида "Реал"га қарши ўйинларда ўйнаш орқали мен, футболчиларим рақибдан айрим жиҳатларда устун бўлганимизни ҳис қилгандик. Лекин бу сафар "Реал" кейинги босқичга чиқди, ҳақиқатни борича қабул қиламиз. Ҳолатимизга эътибор қилинг: икки марказий ҳимоячимиз 2 ойга сафдан чиққан.

Ҳозир Премьер лигада биз учун жуда қийин вақт бошланди. Чемпионатда биз яхши ўйинларни кўп ўтказдик. Ҳатто "Арсенал"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганимизда ҳам 60 дақиқа зўр ўйнаганмиз.

Кейин барқарорликни йўқотдик. Бошқа ўйинларда, масалан, "Ньюкасл"га қарши учрашувда биз юқори даража намойиш қилдик. Биз ўз даражамизни ушлаб қолишни ўйласак, ЕЧЛга чиқа оламиз.

Тақвимни борича қабул қиламиз. Бунга эътироз билдирмайман. Баъзида қийин даврлар бўлиб туради. Бугун "Ливерпуль", эртага "Тоттенхэм" билан ўйнаймиз. Шундан кейинги ўйинга 6-7 кун вақт бўлади. Бу футболчиларнинг дам олиб, тикланиши учун керак. Навбатдаги ўйинларда максимал куч билан ўйнаймиз", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика