UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  0 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  2 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  42 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9

Григорий Колосовский: "Яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда"

Про-лиганинг 2-тури доирасида "ФарДУ"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин тўлақонли жанговар руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Курашлар жуда кўп бўлди. Иккала дарвоза ёнида кўплаб вазиятлар юзага келди. Яратган вазиятларимиздан фойдаландик, ҳа, барасидан ҳам эмас. Яна шундай ҳолат: яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда. Курашлар кўп бўлгани учун ўйин вақти камроқ бўлди. "ФарДУ" ўз майдонида очко олишга ҳаракат қилди. Фаворит сифатида майдонга тушдик, курашдик ва омадимиз келди.

- Владимир Козак нега захирада қолдирилмоқда?

- Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ.  Кичик жароҳати сабабли унга дам бергандик. Уни кейинги ўйинга тайёрлаяпмиз. Ким тайёр ҳолатда бўлса, ўша ўйнайди. Ва албатта, рақибдан ҳам келиб чиқамиз. Бугун курашлар кўпроқ бўлишини кутган ҳолда қўл остимиздаги оптимал таркибимизни майдонга ташладик. Қаерлардадир ишлар ўхшади, қаерлардадир эса йўқ. Иброҳим Йўлдошевга секинлик билан ўйин амалиёти беряпмиз, ҳали у ўйинларга тўлақонли тайёр эмас. Барчага имконият берамиз. Шунчаки бундан фойдаланиш керак.

- "Локомотив"нинг ушбу мавсум Про-лига ва кубокдаги вазифаси қандай?

- Олдин ҳам айтганимдек, кубокда энг аввало гуруҳдан чиқишимиз керак. Қолгани қуръага қараб аниқланади. Лигада эса асосий фаворит бўлиб турибмиз. Табиийки, биринчи ўринни олиб, Суперлигага чиқишни истаймиз. 

- Ёш ҳужумчи Муҳриддин Зоиров ҳақида қандай фикрдасиз?

- У Сиз айтганчалик ёш эмас. Унга ҳам имконият беряпмиз. У ҳам бундан фойдаланиши керак. Ҳужумчилар тўпни ушлаб тура олиши, ортга қайтиши ва вазиятлардан фойдалана олиши керак. Ҳозирги ҳолатда биз ундан кўпроқ зарбаларни сўраяпмиз. Барчага имконият берамиз, мавсум энди бошланди. Ким оптимал ҳолатда бўлса, ўша ўйнайди.

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. "ФарДУ" ҳақида фикрингиз қандай?

- Қизиқарли жамоа. Мураббийлар штаби ҳам яхши, улар олдин футбол ўйнашган ва футболда яхши фикрлашади. Уларда ҳам режа қилган барча ишлари ўхшамади. Лекин жамоанинг олдинга интилувчанлиги юқори даражада. Ушбу жамоага кейинги ўйинларда омад. Таркиб ҳам яхши. Тажрибали футболчилар ҳам бор, ёшлар ҳам етарлича. Таркибда бемалол катта рақобат амалга оширса бўлади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика