UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"

Про-лиганинг 8-тури доирасида "Жайхун" майдонидаги дурангдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз жуда ёмон ўйнадик. Бундай майдонда албатта, мезбон жамоанинг устунлиги бўлади. Сунъий майдондаги тўп сакраши бошқачароқ бўлади. Рақиблар катта куч билан ўйнашди, биз эса яна рақибга тўғри баҳо бера олмадик. Мана натижа. "Бунёдкор"га қарши ўйиндан кейин биз чуқурликка тушиб қолдик. Кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозона олмаяпмиз. Шунингдек, ҳакамлик ҳам бу ерда алоҳида мавзу. Танаффусдан кейин ҳакам таркибни тенглаштириб қўйди. Бу вазиятда сариқ кўрсатмаса ҳам бўларди. Рақиблар эса бизнинг футболчиларни қўли билан тўхтатиб қолаверди, бунга карточка берилмади, баъзида хуштак чалинмади. Ғалати ҳакамлик. Менга нима сабабдан сариқ карточка берди, тушунмадим. Майдонга тушиб кетдим, бунинг барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ.

- Биринчи даврада 4:0 ҳисобида мағлуб қилинган, бугун эса дуранг қайд этган рақибингиз "Жайхун"га қандай баҳо бера оласиз?

- Рақибларнинг мухлислари ҳам ўйинга яхши тайёрланибди. Жамоа жуда ёш, тўп билан ўйнашни яхши кўради. Уларга прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Бироқ қаердадир бу ўхшади, қаердадир йўқ. Улар бугун ғалабага яқинроқ эдилар. Икки марта дарвоза устун ва тўсинини пойлашди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Шунчаки ўз вазиятларимизни уришимиз керак. Ўтказиб юборилган голда ҳимоячиларимиз жуда қўпол хатога йўл қўйди. Менимча бунинг барчаси майдоннинг ҳолати билан боғлиқ. Бундай ҳолатдаги майдонда тўпни олиб юриш жуда қийин.

- Бугунги ўйиндаги ҳарорат ҳақида фикрингиз.

- Ҳа, об-ҳаво каби ўйин ҳам ёнди. Футболчилар жанг қилишди. Гап йўқ. Рақибларга тан бериш керак.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 июн 10:40:44
umed rashidov04 James Rodriguez
ABC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Зур мурабий буганизда олий лигада уйнарди камандез,металлургда курдик нима киганизди,Санжар ятурсунов айтган хамма гапи тугри бошка камандани олиб коломаган мурабий бошка камандада ишлаши мантикка тугри кемайди,мен учун бу тренер эмас
Bu nomiga asosan babayan ishlaydi
   
07 июн 23:06:30
ABC
Зур мурабий буганизда олий лигада уйнарди камандез,металлургда курдик нима киганизди,Санжар ятурсунов айтган хамма гапи тугри бошка камандани олиб коломаган мурабий бошка камандада ишлаши мантикка тугри кемайди,мен учун бу тренер эмас
   
07 июн 21:49:57
Жамшид Jamshid
Футболистлар жанг килибди качон булди жанг. Локо факат узокка туп ошириш курдим. Боллар жисмонан нимжон.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика