UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   5 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  2 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  3 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  53 10:48ПСЖ ва "Ювентус" ўзаро келишувга эришди  0 10:23"Челси" 24 йиллик анаънадан воз кечади  6 09:56Икич Фране: "Жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозонишга ҳақли эди"  2 09:27Германия терма жамоасининг сентябрдаги ўйинлар учун чақирилган футболчилари маълум  4 08:54МЮ Брунуни сотишга тайёр. Унга нарх қўйилди  8 08:27"Бухоро" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, тарихда илк бор ярим финалга чиққан учрашувдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  9 08:00Жароҳатдан қайтган Месси жамоасини Лига кубоги финалига олиб чиқди  10 07:50Германия Кубоги. "Бавария" меҳмонда 3-лига жамоасини мағлуб этди  1 07:31Аморим кечаги мағлубиятга изоҳ берди  8 02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  13 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  17

Гонсало Игуаин: «Имкониятларимга асло шубҳа қилмайман» Янгиликлар

Гонсало Игуаин: «Имкониятларимга асло шубҳа қилмайман»

«Ювентус»нинг янги ҳужумчиси - аргентиналик Гонсало Игуаин расмий дебютидаёқ жамоага ғалаба келтирган голга муаллифлик қилгач, La Gazetta dello Sport мухбирлари уни дарҳол суҳбатга тортишди.

Чунончи, қимматбаҳо юлдуз шу голи билан танқидчилар, яъни уни семизликда айблаётган таҳлилчиларга ўзига хос «зарба» берди.

- Гонсало, айни пайт ҳамма сизнинг ортиқча вазнингиз ва футболчига хос бўлмаган тарзда қорин солиб юборганингизни муҳокама қилмоқда. Бу ҳолатдан ташвишга тушмаяпсизми?


- Асло. Аксинча, бунинг мен учун фойдали томони бор. Ўйинлардан олдин семириб кетганимни қанча кўп тилга олишса, шунча кўп гол уравераман.

- Бундан чиқди, семизлик ва бунинг ортидан келадиган гап-сўзларга бепарво қарайсиз, шундайми?


- Очиғи, танқидларга тупурдим. Шахсан ўзим имкониятларимга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман.

- Сўнгги кунларингиз қандай ўтяпти?


- Ёмон эмас. Деярли бир ой давомида машғулотларда астойдил тер тўкдик. Бу албатта, ўз самарасини бериши лозим. Умуман олганда, «Ювентус»даги шароитлар зўр. Тан оламан, бир қарорга келишим осон бўлмади. Лекин аминманки, танловда адашмадим.

- Майдонга тушишга тайёрланаётган пайтингиз клуб тиффозилари сизга атаб, қўшиқ куйлашди. Ҳисобингизга ёзилган ғалаба голи эса уларни беҳад руҳлантирди. Айтингчи, сизни шундай кутиб олишларини сезганмидингиз?

- Сен учун айтилган қўшиқ руҳингни кўтариб юборади. Қизғин қўллаб-қувватлаш эса янада фаолроқ ўйнашингга ундайди. Илк голимни «Ювентус» ишқибозлари, қолаверса, менга ишонган ва ишонишда давом этаётган ҳамма-ҳаммага бағишлайман.

- Голни қандай нишонладинглар?


- Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида гол эмас, ғалабани нишонладик.  Негаки, бу биз учун ниҳоятда муҳим эди. Асосийси, мавсумни 3 очко олиш билан бошладик. Барчамиз тушуниб турибмизки, олдинда клубимизни оғир мавсум кутиб турибди ва хотиржамлик ҳамда барқарорликни сўнгги турларгача сақлашимиз керак.

- «Фиорентина»га қарши ўйинда гол уриш учун яхши вазиятга эга эмасдингиз. Шунга қарамай, дарвозани ишғол қилдингиз...


- Биласизми, ташқаридан қараганда, гол осонгина урилганга ўхшаши мумкин. Аслида эса дарҳақиқат, етарли бўшлиққа эга эмасдим. Шунчаки, жамоа учун фойда келтиришга уриндим ва омадим чопиб, тўп мўлжалга аниқ борди.

- Марио Манжукич билан муносабатларингиз қандай?


- Ҳаммаси ажойиб. Нафақат у, бошқа йигитлар билан ҳам муомаламиз зўр. Ўзи совринлар учун курашадиган жамоада бошқача бўлиши мумкин эмас.

- «Ювентус» сардори Жанлуижи Буффон сафга янги қўшилганларни жўшқин нутқ билан кутиб олишни одатга айлантирган. Шундан келиб чиқсак, унинг сизга ҳам нималардир дегани аниқ...


- Ҳа, «Жижи» жамоага ўтганимдан хурсандлигини изҳор қилди. Умуман, мени  жамоада барча бирдек илиқ кутиб олди.

- Энди дунёнинг энг кучли ҳимоячилари билан бирга шуғулланасиз...


- О, бу мен учун улкан шараф. Зеро, энг яхшилар даврасида бўлсанг, ўз салоҳиятингга ишончинг ортиб бораверади.

 

И. РАҲИМОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика