А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади
25 авг 01:53
Янгиликлар


А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади
Италия А Серияси 1-тур доирасидаги "Аталанта" — "Пиза" ва "Ювентус" — "Парма" ўйинлари бўлиб ўтди.
Исак Хиен 26-дақиқада ўз дарвозасига автогол уриб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Жанлука Скамакка эса 50-дақиқада мувозанатни тиклади. Бошқа голлар урилмади ва бергамоликлар ўз уйларида очко йўқотишди.
Жонатан Давид 59-дақиқада ҳисобни очди. 83-дақиқада Андреа Камбьясо майдондан четлатилди. Аммо, бир дақиқадан сўнг Душан Влахович таблода ишончли ҳисоб порлашини таъминлади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар