UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  42 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  5 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  17 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Бугун термамизнинг машғулотидан кейин жамоа устози Фарҳод Нишоновдан кичик интервью олишга муваффақ бўлдик.

"Жамоа кеча йиғинни бошлади. 1 июнь санасида эса терма жамоа делегацияси Хитойга учиб кетади. ФИФА кунлари 3 июндан бошланиши сабабли қатор футболчиларимиз "Пахтакор", "Бунёдкор" каби клубларда асосий таркибда ўйнашмоқда, бу қувонарли ҳолат. Ана шу йигитлар клубларидаги ўйинларни ўтказиб, термага Хитойда қўшилишади. 

Дастлаб корейслар билан ўйнаймиз. Бу терма жамоа Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб келган ва ортиқча гапга ўрин йўқдек. Шунингдек, Хитой ва Вьетнам билан ҳам куч синашамиз. Вьетнам футболи шу қадар тез ривожланмоқдаки, биз уларга қарши баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўряпмиз. 

Албатта, биз олдимизга ҳар доим юқори мақсад қўямиз ва ҳар бир мусобақада биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча вазифаларни яхши уддалаяпмиз.

Осиё Кубогига саралаш қачон ва қаерда бўлиши ҳали аниқ эмас, ким қайси саватчада бўлади, кимлар рақиб бўлади — ҳозирча билмаймиз. Шу сабабли жуда ҳам қийналяпмиз. Фақатгина  сентябрь ойида бўлиши ҳақида маълумот бор. Сентябргача ҳам оз вақт қолди. Агарда янгилик бўлса, шунга қараб тайёргарлик кўрардик. 

Хитойдаги мусобақадан кейин ҳам йиғин режалаштирганмиз. Навбатдаги ФИФА кунлари сентябрь ойида, аммо саралаш ўйинларимиз бу ойда эмас. ПРО-Лига ўйинлари, "CAFA мусобақаси" бор, лекин у ҳам ФИФА кунига тўғри келмайди. Шунинг учун клубларимиз етакчи футболчиларимизни қўйиб юбормаслиги мумкин. Натижада, асосий футболчиларсиз ўйинларга тайёргарлик кўришимизга тўғри келмоқда — бу жуда ҳам катта муаммо бўлмоқда.     

Таркибдаги футболчиларимиз, уларнинг салоҳиятидан келиб чиқиб, биз бунданда чиройлироқ ўйин намойиш қила оламиз, бунга ваъда бераман".


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика