UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Хайитбоевич Бозаров «Қўқон-1912» жамоасига қарашли марказий стадионга ташриф буюрди.

Ташрифдан мақсад бу йилги суперлига мусобақасида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган «Қўқон-1912» жамоасининг мавсумга тайёргарлик жараёнлари, стадионда яратилган шароитлар ва камчиликларни ўрганиб, тўпланиб қолган муаммоларни бартараф қилиш бўлди.

Вилоят ҳокимига Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Усмонов ҳамда вилоят секторларининг раҳбарлари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамроҳ бўлишди.

«Қўқон-1912» жамоаси раҳбари Акрамжон Мамадалиев вилоят ҳокимини стадионда бажарилган ва бажарилаётган ишлар билан яқиндан таништириш билан биргаликда, ЎзПФЛ талабларини бажариш йўлида дуч келинаётган муаммоларни батафсил тушунтириб ўтдилар. Стадион ёритгичларини талаб даражасига келтириш, югуриш йўлакчасини сунъий чим билан қоплаш, кийим алмаштириш хоналари ҳамда коридорларни спорт релениуми билан қоплаш, майдон чимига ишлов берувчи техникалар харид қилиш, стадион атрофини янгитдан асфальтлаш, электрон таблони янгилаш каби масалалар жамоа раҳбарияти томонидан кўтарилди.

Вилоят хокими ўтган давр мобайнида «марказий» стадионда қилинган ишларга юқори баҳо бериш билан биргаликда, яна қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан маслаҳатларини бериб ўтди.

«Марказий» стадионда бўлиб ўтган йиғилишда Х. Х. Бозаров юқорида қайд этилган камчиликларни тезлик билан бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ бериб, «Қўқон-1912» жамоаси бу йилги футбол мавсумини ўз мухлислари қаршисида ўтказиши лозимлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек вилоят хокими томонидан жамоанинг молиявий томондан қўллаб қувватлаш борасида ҳам масъул раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Жамоа таркибини ёшартириш, маҳаллий ёшларга эътибор бериш, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилаш борасидаги ишлар олиб борилиши лозимлиги айтиб ўтилди. Қўқонда рақобатбардош жамоа шакллантириш, меҳмонга келган ҳар қандай жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатадиган, асосийси мухлисларни ўз ўйинлари билан хурсанд қиладиган жамоа тузиш лозимлиги таъкидланди.

Ташриф сўнггида клуб раҳбари Акрамжон Мамадалиев томонидан Фарғона вилояти ҳокимига «Қўқон-1912» жамоасининг янги мавсумда майдонга кийиб тушадиган либоси тақдим этилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика