UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  0 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  2 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  6 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал" (матнли трансляция)  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  4 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  5 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  11

Эронлик журналист: "Эронда Ўзбекистон терма жамоасини қитъа грандлари қаторида кўришади. Осиё кубогидан сўнг тажрибали футболчилар терма жамоага жалб этилмаяпти. Таркибни ёшартириш жараёни бошлаб юборилди" Янгиликлар

Эронлик журналист: "Эронда Ўзбекистон терма жамоасини қитъа грандлари қаторида кўришади. Осиё кубогидан сўнг тажрибали футболчилар терма жамоага жалб этилмаяпти. Таркибни ёшартириш жараёни бошлаб юборилди"

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичининг сўнги баҳсида терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради.

Биз эса Эроннинг энг машҳур нашрларидан бири фаолият олиб борувчи спорт журналисти Меҳди Мортазавиан билан суҳбатлашдик.


- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Гуруҳдаги биринчи ўринни эгаллашга ким кўпроқ лойиқ деб ўйлайсиз?

- Барчага салом. Икки жамоа ҳам Осиёда ўз номига эга. Таркиблар анча кучли. Ўзбекистон терма жамоасида таркибида Остон Урунов, Жалолиддин Машарипов каби футболчилар нималарга қодир эканлигини яхши биламан. Эронда эса Меҳди Тареми, Сардор Азмун, Алиризо Бейронванд ва шулар каби кучли футболчилар бор. Бугунги учрашувда ҳужум ва ҳимоя чизиқларида тартиб ўйин масаласини ҳал этса керак.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатиб борасизми? Ҳозирги таркибимизга қандай баҳо берасиз?

- Ўзбекистонлик футболчиларни бутун Осиёда танишади, Эрон ҳам бундан мустасно эмас. Таркибингизда жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар борлигини биламан. Ҳозирги таркибингиз қитъадаги барча жамоаларга бош оғриқ бўла олади.

- Ўзбекистон ва Эрон азалий рақиблар. Биз ҳам ҳар доим Эронга ютқазганмиз. Эрон қайси жиҳатлама Ўзбекистондан устун деб ўйлайсиз ва орадаги фарқ қанчалик катта?

- Ўйин тарафлама икки жамоа бир-бирига анча яқин. Эронда Ўзбекистон терма жамоасини Осиёнинг гранд жамоаси сифатида кўришади. Ўзбекистоннинг маҳаллий чемпионати ҳақида катта маълумотга эга эмасман, аммо терма жамоангизда Шомуродов каби машҳур легионерлар бор. Бу эса даражанинг кўрсатади.

- Қишда бўлиб ўтган Осиё кубогидаги Ўзбекистоннинг иштирокига қандай баҳо берасиз? Ўзингиз ҳам Доҳада бўлдингиз ва барча ўйинларни жонли кузатдингиз.

- Ўзбекистон терма жамоаси қитъа мусобақасида яхши иштирок этди, аммо ҳимоя чизиғи устида яна кўпроқ меҳнат қилиши керак деб туюлди. Ҳозирги бош мураббий ва ушбу таркиб катта салоҳиятга эга эканлигини бутун Осиё кўрди.

- Осиё кубогидан сўнг Эрон терма жамоасида катта ўзгаришлар рўй берди. Бир нечта тажрибали футболчилар терма жамоага чақирилмай қўйди. Масалан тажрибали футболчи Рамин Ризоян терма жамоага жалб этилмаяпти. Бунга сабаб нима? Жаноб Ғаленои катта ўзгаришларга қўл урдими?

- Осиё кубогида Эронга керакли натижа қайд этилмаганидан сўнг бош мураббийимиз жаноб Ғаленои таркибга ёш футболчиларни қўшишни бошлади. Терма жамоа таркибига Амин Ҳазбовий каби ёш футболчилар қўшилди. Эронга янги авлод керак, аммо сиз айтиб ўтган Ризоян ҳали терма жамоага кўп ёрдам бериши мумкин эди. Амир Ғаленои жамоани янгиламоқчи ва шу сабабли ўзгаришлар рўй бермоқда.


- Осиё кубогидан сўнг Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар етакчи футболчиси Остон Урунов ва Жалолиддин Машариповлар Эрон жамоаларига сафига қўшилишди. Икки футболчининг Эрон чемпионатидаги дастлабки мавсумига қандай баҳо берасиз?

- Икки футболчи бундан аввал ҳам бизга таниш бўлган. Урунов "Персеполис"нинг ҳужумдаги энг муҳим футболчисига айланди дея оламан. Машарипов ҳам зўр мавсум ўтказди, аммо унинг жамоаси мавсумни яхши якунлай олмади.

- Эрон Ўзбекистон ўйинига ўз тахминингизни билдириб ўтсангиз? Қайси жамоа ғалаба қозонади ва якуний ҳисоб қандай кўриниш олади?

- Икки жамоа учун қийин учрашув бўлиши аниқ. Менинг фикримча, ўйин натижасини "Озодий" стадионига ташриф буюрадиган мухлислар сони ҳал этади. Агар стадион тўлса, Эрон терма жамоасининг ўзига бўлган ишончи янада ортиши аниқ.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика