UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   2 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  1 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда Янгиликлар

Эрон Шимолий Кореяга қарши сафар ўйинини бошқа мамлакатда ўтказишни истамоқда

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тожнинг айтишича, жамоанинг ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Шимолий Кореяга қарши сафар ўйини нейтрал майдонда ўтказилиши мумкин.

Федерация раҳбари бунга логистик масалаларни сабаб қилиб кўрсатган. 

"Гуруҳдаги жамоалар масофа жиҳатдан бизга яқинроқ эканлигидан мамнунман. Битта рейс орқали БАА, Қатар ёки Қирғизистонга бора оламиз. Фақат Шимолий Корея сафари қийинчилик туғдириши мумкин. Биз уларга сафардаги ўйинни Малайзия ёки Хитойда ўтказишни таклиф қилмоқчимиз, турли вариантларни кўриб чиқяпмиз. Мамлакатлар ўртасидаги мавжуд муносабатлар туфайли бу иш амалга ошиши мумкин", деди Меҳди Тож Shafaqna Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 3-саралаш босқичидан ўрин олган Шимолий Корея — Эрон учрашуви 14 ноябрга режалаштирилган. Мазкур гуруҳдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика