UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  6 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

“Эркак бўлганингизда, уни менга қайтариб берасиз”. Жозе Моуринью “Рома” футболчиларига мурожаат қилди Янгиликлар

“Эркак бўлганингизда, уни менга қайтариб берасиз”. Жозе Моуринью “Рома” футболчиларига мурожаат қилди

“Рома”нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью клубни тарк этгач, жамоа футболчилари совға қилган Конференция лигаси ғолиблиги учун тақдим этилган узукни ўзи билан олиб кетмади.

Goal хабарига кўра, Моуринью Лоренцо Пеллегрини шкафида узукни қўйиб, хабар қолдириб кетган. Мураббий узукнинг олдидаги суратга: “Эркак бўлганингизда, уни менга қайтариб берасиз”, — деб ёзиб қолдирган.

“Рома” Жозе Моуриньюнинг истеъфосини 16 январь куни эълон қилганди. Португалиялик Рим клубини 2021 йилнинг ёзида қабул қилганди. 2021/2022 йилги мавсумда “Рома” Конференция лигасида ғолиб бўлди. 2022/2023 йилги мавсумда “бўрилар” Европа Лигаси финалига қадар етиб борганди. Португалиялик мутахассис қўл остида “Рома” жами 96 та ўйин ўтказди. Уларда римликлар 44 марта ғалаба қозонган, 23 марта дуранг ўйнаган ва 29 учрашувда мағлуб бўлган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика