UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  1 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3

Элит ОЧЛ. Машарипов плей-оффни нақд қилган "Ал Аҳли"га қарши, Ўрунов жамоаси эса "Ал Шорта" билан беллашади Янгиликлар

Элит ОЧЛ. Машарипов плей-оффни нақд қилган "Ал Аҳли"га қарши, Ўрунов жамоаси эса "Ал Шорта" билан беллашади

Бугун Осиё Элит Чемпионлар лигасида 6-тур беллашувларига старт берилади.

Куннинг дастлабки қарама-қаршилиги "Персеполис" - "Ал Шорта". Ҳамюртимиз Остон Ўрунов жамоаси билан бирга Доҳага келган ва кечаги расмий машғулотда тўлиқ ҳаракат қилган. Ҳар иккала жамоа ҳам айни пайтда плей-оффга йўлланма берувчи 8таликка кирмаган.


10 очкога эга "Ал Васл" (БАА) уйда 4 очкоси бор "Ал Райян" (Қатар)ни қабул қилади.

Яна бир ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қиладиган "Истиқлол" эса Саудия Арабистонида "Ал Аҳли" меҳмони бўлади. Таркибида Фирмино, Маҳрез, Кессие, Тоуни каби юлдузлари бор саудияликлар ўтган турда кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлишган. Машарипов кечаги расмий машғулотда тўлиқ шуғулланган ва бугунги ўйинга тайёр.


Куннинг сўнгги қарама-қаршилигида Роналду бошчилигидаги "Ал Насср" Афиф етакчилигидаги "Ал Садд"ни меҳмон қилади.

Элит ОЧЛ

6-тур, 02.12.2024

19:00. "Персеполис" (Эрон) - "Ал Шорта" (Ироқ)

"Ҳамад бин Халифа стэдиум", Доҳа

21:00. "Ал Аҳли" (С.Арабистони) - "Истиқлол" (Эрон)

"Кинг Абдуллоҳ Спортс Сити стэдиум", Жидда

21:00. "Ал Васл" (БАА) - "Ал Райян" (Қатар)

"Забел стэдиум", Дубай

23:00. "Ал Насср" (С.Арабистони) - "Ал Садд" (Қатар)

"Кинг Сауд Юниверсити стэдиум", Риёд


Маълумот учун, "Пахтакор" жамоаси Элит ОЧЛдаги 6-тур учрашувини эртага, 3 декабрь куни "Жар" стадионида ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Ал Айн"га қарши ўтказади.


Кутилганидек Саудия Арабистонининг 3 клуби жадвалда етакчилик қилишмоқда. Улардан кейинги 4-поғонада кутилмаганда БААнинг "Ал Васл" жамоаси. "Пахтакор" ҳисобида бор йўғи 3 очко бор, лекин "шерлар"да плей-оффга чиқиш имкони сақланиб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика