UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"

ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қатарга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди.


– Қатарга қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?

– Кеча терма жамоага қўшилдик. Ҳамма терма жамоада. Остондан ташқари йўқотишлар йўқ. Ҳамма ўйинга тайёр. Уч очко учун ҳаракат қиламан. 

– Қатарга қарши баҳсни йил ўйини десак бўлади...

– Биринчи навбатда Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси. Имкониятларимиз яхши. Қатарни ютсак, бунданда яхши бўлади. Шу сабабли фақат уч очко учун ўйнаймиз. Бошқа томондан қаралса, Қатар ортимизда келяпти, иложи борича уларни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишимиз керак. 

– Жамоа етакчиларидан бири сифатида мураббийсиз ўйнаш қанчалик қийин бўлдию, ҳозир мураббийнинг борлиги қанчалик қувонч олиб келди?

– Мураббий келиб, кўрсатмалар бераётгани биз учун жуда муҳим. Катанецнинг соғлиғи яхшилашганидан, келиб бизга кўрсатмалар бераётганидан хурсандмиз.

– Қатар учун бу ўйин охирги имкониятларидан бири деб айтишимиз мумкин. Қатарни ўйинларини таҳлил қилиб, уларнинг қайси жиҳатларини кучли деб ҳисобламоқдасизлар?

– Иккинчи бўлимда Қатар кўпроқ голлар ўтказган. Биринчи бўлимларда улар агрессивроқ ва яхшироқ ўйнашган. Шуни ҳисобга олган ҳолда диққатлироқ ўйнасак, иккинчи бўлимда бизда имкониятлар кўпаяди. 

– Қатар билан ҳисоб-китобимиз бор. Ўйинга қанчалик ўзингизни тайёр ҳис қилмоқдасиз?

– 100% тайёрман. Йилнинг бошидаги ўйиндан фарқли равишда бу ўйинда қўшимча вақт бўлмайди. Шу сабабли ўйин масаласини 90 дақиқада ҳал қилиш керак. Дуранг ҳам бу ўйинда жуда ёмон натижа эмас. Ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим. Мухлислардан биз билан бирга бўлишларини, бизга ишонишларини сўраб қолардим. Чунки фақат биргаликда биз Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика