UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  0 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  28 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  7 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими? Янгиликлар

Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?

Ҳозирги кунда кўпчиликни қизиқтираётган савол Элдор Шомуродов ва бошқа тажрибали футболчиларнинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши ҳақида бўлмоқда.

Хабарингиз бор, футбол бўйича Олимпиада баҳслари 24 июлдан 10 августга қадар Францияда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ҳамда Доминикан Республикаси термаларига қарши ўйнайди.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир терма жамоада 23 ёшгача бўлган 18 нафар футболчи бўлиши керак. Терма жамоалар ўз хоҳишига биноан 18 кишилик рўйхатга 3 нафаргача ёши катта футболчини қўшиб олишлари мумкин.

Championat.asia сайти маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг расмий мадҳияси – Конста ижросидаги "Ўзбекистонлик" қўшиғига клип суратга олинмоқда. Жараёнда Тимур Карадзе шогирдлари ҳамда Ўзбекистон МТЖ сардори Элдор Шомуродов ҳам иштирок этмоқда. Демак, катта эҳтимол билан Элдор Шомуродов терма билан биргаликда Париж Олимпиадасига йўл олади.

Аввалроқ Шомуродов Олимпиада ҳақидаги саволга жавоб бераркан, у учун ватан шаънини ҳимоя қилиш шараф эканлигини таъкидлаган эди.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика