UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  3 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  2 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Диего Чаварриа: "Тошкент менга Кариньо шаҳрини эслатиб юборди" Янгиликлар

Диего Чаварриа: "Тошкент менга Кариньо шаҳрини эслатиб юборди"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Диего Чаварриа Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши қийин ўйин ўтказдик. Ўйиндан аввал бизга очко муҳим эканлигини яхши билардик. Ғалаба қозонишни исгандик. Шукрки, ҳеч бўлмаганда, 1 очко қўлга киритдик. Кейинги босқичга йўл олиш учун барчаси ўзимизга боғлиқ.

Рақибга қарши кўпроқ ҳимояланиб, асосан, қарши ҳужумларга таянишга ҳаракат қилдик. Афсуски, уларнинг барчасидан унумли фойдалана олмадик.

Кейинги турдаги рақибимиз мезбон Ўзбекистон ҳисобланади. Улар яхши жамоа ва биз бўлғуси учрашувда бор кучимиз билан курашишимиз керак.

Тошкент шаҳри менга ёқди. Бу ер менга Кариньони (Испаниядаги шаҳар — таҳририят) эслатиб юборди", деди Чаварриа.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика