UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  47 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  3 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  27 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун" Янгиликлар

Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"

Пауло Дибала Рим дербисида Маттео Гендузи билан бўлган низо ҳақида гапириб берди.

2024 йил апрелида "Лацио" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда француз ва аргентиналик ўйинчилар ўртасида можаро келиб чиқди, бу вақтда Гендузи Дибалани томоғидан ушлаб олди. Шериклари уларни ажратиб қўйганидан сўнг, иккала футболчи ҳакамга яқинлашди. Дибала эгилиб, ундаги жаҳон кубоги билан тушган сурати акс этган қалқонни олиб, рақибига кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, Аргентина 2022 йилги ЖЧ финалида Францияни мағлуб этган эди (3:3, пенальти – 4:2).

"Бу французнинг тили узун, у ёш ўйинчиларни безовта қилади. Бу йигит бизникиларга: "Мен сизларга чипта сотиб оламан ва уйингизга жўнатаман", – деб айтарди. Масалан, Суле ўтган мавсумда "Фрозиноне"да ўйнаган ва бизга у (Гендузи): 'Мен сенга чипта сотиб оламан, сен Аргентинага қайтасан", – деб айтганини гапириб берган.

Бу мени ростдан ҳам ғазаблантирди, майдонда ундан ўч олишни хоҳлардим. Мен айтадиганимни айтдим. Кейин яқинда жаҳон кубоги сурати билан қалқон олганимни эсладим ва оёғимдагини олиб, унга кўрсатдим. Гендузи ҳеч нарса демади", – деб ҳикоя қилди Дибала Серхио Агуэронинг La Casa del Kun подкастида.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

+1   
17 июн 04:55:23
Muhammadali Sirojiddinov
Kun Aguero deganlari hali ham bormi poykastida karillab kesib tawayman degandan beri koʻrinmay ketgandi woʻrlik u ham Erik Haydarga oʻxwab karillawni biladi holos erikniyam esidan chiqdida Realdan yeb yurganlari
-1   
16 июн 22:26:48
HY
Аҳмоқ экан агар шу воқеалар тўғри бўлса
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика