UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  3 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди"

Суперлига ўтиш ўйини доирасидаги "Шўртан" – "Олимпик" (1:0) баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Авваламбор, "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман! Битта гол ўйин тақдирини ҳал этди. Бошқа ҳеч нарса деёлмайман.

- "Шўртан" дарвозаси олдида баҳсли вазият юзага келди. Сизнингча ўша ҳолатда пенальти бормиди?

- Мен ҳакамлар қарори бўйича фикр билдиролмайман. Вазиятни Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўзи кўриб чиқади.

- Бугунги ўзгаришлар ўзини оқладими? Қандайдир тактик ўзгаришлар қилишга уриндингиз...

- Йигитлар ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Олдинда яхши вазиятлар бўлди. Биргина стандарт ҳаммасини ҳал қилиб кетди. Футболчиларга ортиқча эътирозим йўқ. 

- "Олимпик" ўтиш ўйинига руҳан тайёр эмасмиди ёки чарчоқ аломатлари бормиди?

- Ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эди.

- Бугун ғалабани қўлга киритишда "Шўртан"нинг омади келди деб ўйлайсизми?

- Омад демаган бўлардим. Футболчиларимиз 1 сония диққат-эътиборни йўқотишди ва бу голга сабаб бўлди. "Шўртан" дарвозамиз олдида айтарли вазиятлар яратмаганди. 

- Келажакда "Олимпик" мураббийи сифатида қоласизми? 

- Ҳозирча бир нарса деёлмайман. Ҳали олдинда битта ўйинимиз бор. Агар Суперлигада қолиш масаласини ҳал этсак, раҳбарият бу масалани ўрганиб чиқади. Жамоамизнинг мақсади – Суперлигада қолиш. Кейинги баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика