UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  1 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  0 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  22 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  2 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  28 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   43 13:03Бугун ЕЧЛга қуръа ташланади. Олма-отага кимлар келади?  9 12:43Конференциялар лигаси саралаши. Бугун Файзуллаев ва Шомуродов жамоаси жавоб учрашувида майдонга чиқади  5 11:34Эшитдик-да! Тимур Кападзе "Пахтакор" бош мураббийи бўлиши мумкин  71

Давронбек Каримов: "Мухлислар кейинги мавсумда бошқача “Норин”ни кўришади" Янгиликлар

Давронбек Каримов: "Мухлислар кейинги мавсумда бошқача “Норин”ни кўришади"

Про-Лига 34-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Норин” (2:0) учрашувидан сўнг “Норин” клуби раҳбари Давронбек Каримов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Мавсум бошида бизда жамоамизни Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилган эди. Дастлабки даврада жамоамизга Вали Келдиев мураббийлик қилган бўлса, давралар оралиғида жамоамизга янги бош мураббий – Рустам Дўрмоновни тайинладик.

Мавсум биз учун оғир кечди. Биласизлар, Про-Лига “А” гуруҳида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоалар иштирок этади. “Норин” жамоаси ташкил этилганига кўп бўлгани йўқ, жамоамиз шаклланишда давом этмоқда. Насиб этса келаси мавсумда ёрқинроқ ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Про-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган “Сурхон”, “Динамо”, “Машъал”, “Андижон” каби ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келаётган клубларга омад тилайман. Умуман олганда бизга бу каби жамоалар билан учрашувлар ўтказиш янада кўпроқ тажриба тўплашимизга олиб келди, “А” гуруҳидаги иштирокимиз учун Ўзбекистон ПФЛга миннатдорчилик билдирамиз. Кейинги мавсумдан албатта ўйинимиз кучаяди, мухлислар бошқача “Норин”ни кўришади.

Жамаоамиз футболчилари мавсум давомида жароҳатлар олишди. “Сурхон” жамоаси билан бўлган учрашувда жамоамизда асосан ёш футболчилар ҳаракат қилишди. “Хоразм” жамоаси биз учун ноқулай ҳисобланади, шу жамоа билан ўйинда хоҳ сафарда, хоҳ уйда бўлсин, ғалаба қозонишимиз қийин бўлаяпти. Жамоамиз олдида мақсад ўзгармайди, қайси жамоага қарши майдонга тушмайлик, бизда мақсад фақат ғалаба бўлади.        

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика