UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  13 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  24 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов Яманга қарши ўтган учрашув (1:0) ҳамда кейинги ўйинлар ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

– Яманга қарши учрашув ҳақида нима дея оласиз?

– Биринчи турда осон бўлмаган ўйинда қатнашиб, ғалаба қозондик. Биринчи бўлим тўлиқлигича бизнинг назоратимиз остида ўтди. Гол уришга эришдик, вазиятлар ярата олдик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик, лекин охирги дақиқаларда рақибимизда ҳам имкониятлар бўлди. Чунки рақиб ҳам мусобақага яхши тайёргарлик кўрган ва улар ҳам ғалаба учун курашишга ҳаракат қилиб кўришди. Биз учрашувда ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Бироқ хатоларимиз устида ишлаб, ўйинимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

– Индонезия ва Эронга қарши ўтадиган кейинги учрашувлар ҳақида қандай фикрдасиз?

– Индонезия билан Эрон ўзаро ўйинда бир-бирига қарши муносиб ўйин кўрсатди. Эрон ўз имкониятларидан фойдаланиб, 3 очкони қўлга киритди. Улар билан аввал ҳам ўйнаганмиз. Бу иккита учрашувда ҳам ғалаба қозониб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

– Сиз 17 ёшлилар ўртасидаги Осиё Кубогида ҳам иштирок этгансиз. Бугунги кунда U-20 сафида ҳам ҳаракат қиляпсиз. Ҳар икки турнирнинг ўхшашликлари ва фарқлари қандай?

– Иккала ёш тоифасидаги мусобақа ҳам ўзига яраша қизиқ ва мураккаб. Бошқа жамоаларда ҳам биз сингари U-17 да тўп тепиб, ҳозирда U-20 жамоаси сафидан ўрин олган футболчиларни кўряпмиз. Чемпионат юқори савияда ва унда кучли жамоалар иштирок этмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика