UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  0 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  2 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  10 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  8 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1

"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи Янгиликлар

"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби июнь ойи ўрталарига қадар Жейми Гиттенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Лондонликлар ярим ҳимоячи трансфери бўйича Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан музокара олиб бормоқда. Лондондагилар келишувни иккала жамоа ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олишидан олдин амалга оширишмоқчи. Турнир 15 июнь куни АҚШда бошланади. Аслида "Челси" январь ойидаёқ футболчига сўров юборганди.

Англиялик футболчи бир муддат "кўклар" академиясида шуғулланган, аммо профессионал фаолиятини Германияда бошлашга қарор қилган. 20 ёшли вингернинг трансфер нархи тахминан 50 миллион фунт бўлиши кутилмоқда, унинг шартномасида ҳам тахминан шунча миқдорда товон пули белгиланган.

"Челси" "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Жейдон Санчонинг келажаги мавҳумлигини инобатга олиб, бор эътиборини мана шу битимга қаратган. Лондон клуби Санчони 20-25 млн фунтга сотиб олиши шарт (чунки "Челси" АПЛнинг топ-14 талигидан жой олди) ёки 5 миллион фунт жарима тўлаши керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика