UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  0 19:30"Бунёдкор" - "Бухоро" (онлайн ҳисоб)  7 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:30"Динамо" - "Шўртан" (онлайн ҳисоб)  4 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   10 17:04Франк Рибери бу йил "Олтин тўп"га ким муносиб эканлигини айтди  8 16:31Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди  0 16:16Фабио Каннаваро: "Айни пайтда ҳимоячининг ваколат доираси кенгайган"  0 15:52Эрон CAFA мусобақасида иштирок этадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди  9 15:03Моуринью "Фенербахче" раҳбариятини танқид қилди  5 14:40Чемпионлар лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 14:25Фламарион дубль қайд этганига қарамай, танаффусда захирага олинганига муносабат билдирди  5 13:45Неъматилло Қутибаев: "Тўғрисини айтаман, "ФарДУ" бизга нисбатан яхшироқ ўйнади"  0 13:37Шавкат Юсупов: "Вазиятлар устида кўпроқ ишлашимиз керак"  1 12:55Таҳлил – футбол кўзгуси...  0

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак» Янгиликлар

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»

Сўнгги кунлар интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда «Бухоро» футбол клуби ўз стадиони тайёр бўлгунига қадар уй учрашувларини Тошкентда ўтказади» мазмунидаги хабарлар кенг тарқалди.

Хабарингиз бор, 2024 йилда Бухоро минтақавий футбол академиясига қарашли ўйингоҳда кенг кўламдаги реконструкция ишлари амалга оширилиб, «Бухоро» истисно тариқасида Про лиганинг 1 та учрашувини мазкур ўйингоҳда ўтказган эди.

Ҳозирда стадионни Суперлига талабига мос ҳолга келтириш ишлари бажарилмоқда. 

Кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов ўйингоҳда бўлиб, мазкур аренада расмий учрашувларни ўтказиш бўйича мавжуд муаммолар билан қизиқди.

Ўйингоҳни Суперлига даражасида тайёрлаш, бунинг учун ПФЛ мутахассислари билан келишган ҳолда иш олиб бориш бўйича зарур вазифаларни белгилади. Бу борада мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

«Қўйилаётган талабларни бажариш учун вақтимиз ҳам, имкониятимиз ҳам бор. Мақсад битта – «Бухоро» жамоаси ўз стадионида ўйнаши керак. Бухоролик мухлисларнинг истаги ҳам шу ва буни биз, албатта бажарамиз», — деди Ботир Зарипов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика