UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2

Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди Янгиликлар

Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди

Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" клуби қишки трансфер ойнасида 4 нафар янги ўйинчини сотиб олди.

Бундан ташқари, 2024 йилнинг январь ойида трансфер қилинган ва бир йилга ўз клуби "Ривер Плейт"га ижарага берилган ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри ҳам 27 февраль куни "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилгани эълон қилинди.

"Манчестер Сити" сафига қишда келиб қўшилганлар:

Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон), 2004

Витор Рейс (Бразилия), 2006

Омар Мармуш (Миср), 1999

Нико Гонсалес (Испания), 2002

Клаудио Эчеверри (Аргентина), 2006

Қизиғи, Витор Рейс ҳамда Клаудио Эчеверри 2023 йил Индонезияда бўлиб ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида Бразилия ҳамда Аргентина ўсмирлар терма жамоаси сардори бўлишган. Ўша мусобақанинг чорак финалида бу икки юрт жамоаси ўзаро тўқнаш келган. Учрашувда Эчеверри хет-трик қайд этиб Аргентина U-17 ни ярим финалга олиб чиққан. 2025 йилга келиб эса "Манчестер Сити" Бразилия ва Аргентина ўсмирлар терма жамоаси сардорларини ўз сафига қўшиб олди.

Ўшанда 3та гол урган Эчеверри учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган эди.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика