UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда Янгиликлар

Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда

"Дўстлик"да нима гаплар?

Ўтган мавсумда Про лигада дебют қилган Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси жорий мавсумда Биринчи лигада иштирок этмоқда. Айтишимиз мумкинки, Про лига клуб учун яхши тажриба мактаби вазифасини бажариб берди. Бу келгусида албатта асқотиши шубҳасиз. 



Самуг Дадаев бошчилигидаги жамоа ўз тарбияланувчиларига таянган ҳолда яна катта савияга кўтарилишни мақсад қилган. Бу йўлда жамоа ёшларни тарбиялаш, уларни катта футболга қадам қўйишида ўзининг стратегиясини ривожлантиришда давом этяпти. Хусусан, бу йил "Дўстлик" сафида 2009, 2010 йилда туғилган футболчилар Дурбек Хусанов (2010), Миродил Мираҳматов (2009), Исмоил Абдураҳимов (2010), Камолиддин Турсунов (2009)  дебютини ўтказишга муваффақ бўлди. 



Жамоа Биринчи лиганинг Шарқ минтақасида 4-турдан сўнг 4 ғалаба, 12 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди. 4-турда меҳмонда "Фарғона ФА" таслим қилинди (4:1). Голларга Жавоҳир Алижонов, Сардор Асатиллаев, Адҳамжон Баҳодиров, Саидмурод Каримов муаллифлик қилди. "Дўстлик" навбатдаги учрашувини 17 май куни "Локомотив-БФК"га қарши ўтказади.




Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика