UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  6 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  6 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  2 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  16 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  11 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3

БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин Янгиликлар

БАА таркибида Франция, Сербия ва тунислик футболчилар Ўзбекистонга қарши дебют қилиши мумкин

Шунингдек, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган бир нечта ўйинчиларнинг терма жамоадаги иккинчи ва учинчи учрашувида майдонга тушиш эҳтимоли мавжуд.

5 июнь куни жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади. 

Мезбонларнинг руминиялик янги бош мураббийи Космин Олариу бўлажак беллашувларга бир қатор футболчиларга илк маротаба миллий терма жамоа либосини кийиш имкониятини бериши мумкин.

Олариу рўйхатидан ўрин олган тўрт нафар футболчи ҳали дебютини ўтказмаган. Эҳтимол, Ўзбекистонга қарши ўйинда улар дебютини амалга оширлари мумкин. Келинг, улар билан танишамиз.

Ҳамад ал-Мақбалий (дарвозабон)

21 ёшли дарвозабон "Шабаб Ал Аҳли" клуби шарафини ҳимоя қилади. БАА Про лигасида 23 ўйинда майдонга тушиб, 18 маротаба дарвозасидан тўп олиб чиқди, 10 та ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ўтган йил терма жамоага Араб кубоги турнири учун чақирув олган, бироқ ҳалигача имкон берилмаган.

Саша Ивкович (ҳимоячи)

"Ал Ваҳда"нинг 32 ёшли мудофаа вакили Хорватияда таваллуд топган, аммо ёшлар тоифасида Сербия шарафини ҳимоя қилган. 2025 йил 21 февралда ФИФА Ивковичнинг Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш тўғрисидаги сўровини маъқуллади.

Алаэддин Зуҳир (ҳимоячи)

"Ал Ваҳда"нинг 25 ёшли орқа чизиқ вакилининг келиб чиқиши Африка қитъасидаги Тунис мамлакатига бориб тақалади. Айнан Туниснинг "Монастир" клубидан араб мамлакатига йўл олган Зуҳир кейинчалик БАА фуқаролигини олди.

Жуниор Ндиае (ҳужумчи)

Ндиае Бирлашган Араб Амирликларида туғилган, бироқ унинг болалиги Францияда ўтган ва у Европа мамлакатининг ўсмирлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ндиае халқаро миқёсда Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Сенегал ва Камерун таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга эди, бироқ у Осиёни танлади. Ндиае ўтган йили Қатар ва Эронга қарши ўйинларга илк маротаба чақирув олди, бироқ майдонга тушиш бахтига муяссар бўлмади.

Бонус: Луанзино (ярим ҳимоячи)

"Шаржа" ярим ҳимоячиси дебютини Шимолий Кореяга қарши баҳсда ўтказди. Аммо шу ўйин келиб чиқиши бразилиялик бўлган футболчи учун ягона ҳисобланади.

Шунингдек, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган Лукас Пимента (ҳимоячи), Кайо Лукас (ҳужумчи) БАА либосида иккитадан учрашувда майдонга тушган.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика